САХОВАТЛИЛАР

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да хайриялар карвонига қўшилиш нияти ила жорий йил Рамазон ойининг 6-куни Жиззах вилояти Зомин тумани “Абдуқодир ота” жоме масжидида хайрли ишлар амалга оширилди. Масжид ҳайъат аъзолари имом-хатиб Мусурмонов Абдумалик бошчилигида “Обиҳаёт” маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилалардан хабар олдилар. Жумладан Ўразалиев Хуршид, Эшонқулов Отабой каби кам таъминланган ва ота-онасини йўқотган Абдураззоқова Санобарларнинг хонадонларига кириб юртимизга тинчлик-омонлик, файзу-барака сўраб дуо қилдилар. Жами 6 та хонадонга 610 минг сўмлик ун маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Зомин тумани “Абдуқодир ота” жоме масжиди

имом-хатиби Мусурмонов Абдумалик

Вам также может понравиться...