Инсонийликни унутмайлик

Инсонийликни унутмайликНовый рисунок

Абу Лайс Самарқандий айтадилар: “Билгилки, сенинг тўртта душманинг бўлиб, уларнинг ҳар бири билан курашишга мухтожсан: Биринчиси дунёдир. Зеро Аллоҳ: “Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин”, деган. Иккинчиси нафсинг, у душманларнинг энг ёмонидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманларнинг энг ёмони ўзингнинг нафсингдир”, деганлар. Учунчиси жинлардан бўлган шайтондирки, Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўра. Зеро, Қурьони каримда: “Албатта шайтон сизлар учун очиқ-ойдин душмандир”, дейилган. Тўртинчиси одамлардан бўлган шайтонлардир, улардан эҳтиёт бўл. Чунки у жинлардан бўлган шайтонлардан ҳам қўрқинчлироқдир. Жинлардан бўлган шайтон фақат васваса билан адаштирса, одамлардан бўлган шайтонлар юзма-юз туриб адаштиради”.

Ҳа азиз юртдошлар, ана шундай инсон қиёфасидаги шайтонлар бугунги кунда жамиятимизнинг ашаддий душманлари бўлиб улгиришди. Чунки шундай инсонлар ёнингизда туриб сизни ёмонликка, қонунбузарликка, жиноят кўчасига, ҳатто ота-онасига ва юртига қарши чиқишга ундайди. Шундай экан бундай кимсаларни қайси сабабга кўра дўстим дейиш мумкин. Бундай кимсаларни ҳаётнинг турли соҳаларида учратиш мумкин. Улар ҳалол одамни порахўрга, ичмайдиган ва чекмайдиган инсонни ичкиликбоз ёки кашандага, ёшларимизни жиноятчи ёки бангига айлантириб қўйиши  ҳеч гап эмас. Бундай инсон қиёфасида юрган шайтонлар домига тушганлар эртага сизу бизнинг фарзандимизни бағримиздан юлиб олиб жиноят кўчасига олиб киргач бундан фақат ва фақат ўзимиз зарар кўрамиз.

Мана шунақанги оғир оқибатларнинг олдини олиш учун ҳар биримиз хушёрлик, огоҳлик ила ҳаётга теранроқ боқишлигимиз, қонунларимизга риоя қилишимиз зарур бўлади. Ана шунда сиз-у бизни адаштирадиган ёки, ўзининг йўлига солишни истовчи инсоний шайтонларга қарши кураша оламиз.

Бегимов Муҳаммаджон

 “Маърифат” масжиди имом-хатиби

Вам также может понравиться...