"Салафийлик"

imon.uz 2021-05-07 05:36:24 481

Ҳаракат номи: «Салафийлик». Тушунчаси араб тилидаги «салаф» сўзидан олинган бўлиб, «аввал яшаб ўтганлар», «аждодлар» маъноларини англатади. Ҳадисларга кўра, Пайғамбар Мухаммад алайхиссалом замонлари ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Ислом мужтаҳид уламолари илк мусулмонларни «салафи солиҳ», яни «солиҳ аждодлар» деб ҳисоблашда якдилдир. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан «салаф» ёки «салафий»лар тушунчалари асло ишлатилмайди.

Бироқ, сўнгги вақтларда «салаф солиҳларга эргашиш» шиори остида «салафийлик» мафкурасини байроқ қилиб олган, ўзларини гўёки «салафларнинг издошларимиз» деб ҳисоблайдиган мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алохида қайд этиш лозим. Уларнинг изидан юрмаган хар қандай мўмин-мусулмонни ҳам куфрда айблашдан тап тортмаяпдилар.

Уларнинг бу ишлари худди Али розияллоҳу анҳуга нисбатан ҳаворижларнинг амалига ўхшайди. Ҳаворижлар Али розияллоҳу анҳуга қарши курашган. Али розияллоҳу анҳу тўғрисида Росуллуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен илм шахри бўлсам, унинг дарвозаси Алидир” деб баҳо берганлар. Али розияллоҳу анҳу Росуллуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам  учун доимо жонни фидо қилган, суҳбатдош, маслакдош, Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам ни ўринбосарлари бўлсада, Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламга суҳбатдош бўлмаган, Қуръон илмларини, Росулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларини, Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг табаррук оғизларидан эшитмаган ҳамда жангларда бирга иштирок этмаган ҳаворижлар Али розияллоҳу анҳуни куфрда айблаган. “Аллохнинг амрини қўйиб одамларга қандай хукм чиқарасан” деган даъво билан “Агар куфрингдан тавба қилсанг сенга эргашамиз” деб у кишига қарши жанг бошлаган.

Мақсад қийшиқлик бўлса, Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам сахобасини куфрда айблар эканда...

Хулоса қилсак, ҳали унчалик илмга эга бўлмай туриб, мазҳаббошларини айблаётган, интернет тармоқларида Қуръонни ўзидан хукм олишимиз шарт деб бонг ураётганларни алдовига учиб қолмайлик.

 

Интернет материаллари асосида

Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани

"Яккақайроғоч" жоме масжиди имом-хатиби

Усмонали Оралов тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид