"Сўлоқли" жоме масжидида илк жума намози адо этилди. 

imon.uz 2021-07-09 05:22:41 285

Жиззах шаҳар Нурлиобод маҳалласи, Олимлар кўчасида жойлашган "Сўлоқли" жоме масжиди бугунга қадар маҳаллий (5 вақт намоз ўқиладиган) масжид эди. Бугун, 9 июль куни ушбу масжид учун тарихий кун сифатида қоладиган бўлди. "Сўлоқли" жоме масжидида илк жума намози адо этилди.

Жума намозини адо қилиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Меҳмонхон домла Жабборов ташриф буюриб масжид қавми билан суҳбатда бўлдилар. Намоздан сўнг "Сўлоқли" жоме масжидини ҳозирги ҳолатига етишида хизмат қилган "Нурлиобод" маҳалласи фаоллари ҳаққига дуойи хайрлар қилинди.

"Сўлоқли" жоме масжидига "Муҳаммад ал-Беруний" ўрта махсус ислом билим юртини тамомлаган Жумаев Мўминжон Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи асосида имом-хатиб этиб тайинланди