Жиззахлик ҳожилар ҳаж зиёратини адо этиб ватанга қайтишди

Жиззахлик ҳожилар ҳаж зиёратини адо этиб ватанга қайтишди

imon.uz 26-08-2019 880

2019 йил 26 августь куни Жиззахлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Саудия Арабистонидан юртимизга қайтиб келишди. Муқаддас Макка ва Мадина заминидан қайтаётган қутлуғ ҳожиларни Жиззах вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ходимлари ва ҳожиларнинг яқинлари томонидан ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди.


Ҳожилар юзида эса Ислом динининг бешинчи рукни адо этилгани файзи, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси кўриниб турарди.


Жиззахлик ҳожиларнинг қолган гуруҳлари Саудия Арабистонида юртга қайтиш тараддудида турибдилар.

 ЎМИ imon.uz Жиззах вилояти вакиллиги

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид