Дунёда нима амал қилгансан?

Дунёда нима амал қилгансан?

imon.uz 2021-04-29 01:11:27 412

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

506. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотувчи ва олувчи ажралмагунларича ихтиёрлидир. Агар улар рост гапириб, (молнинг айбини) очиқ айтишса, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширишса ва ёлғон гапиришса, савдоларининг баракаси ўчирилади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

507. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганда, сотиб олганда ва ҳақини талаб қилганда карамли бўлган одамга Аллоҳ раҳм қилсин»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

508. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У қуйидагиларни айтди: «Аллоҳнинг ҳузурига бандаларидан Аллоҳ мол берган бир банда келтирилди. Шунда унга: «Дунёда нима амал қилгансан?» деди. «Ва Аллоҳдан гап яширмаслар», деди. «Эй Роббим! Менга молингни бердинг. Одамлар билан савдо қилар эдим. Хулқимда ўтиб юбориш бор эди. Камбағалга муҳлат берар, бойга осонлаштирар эдим», деди. Аллоҳ таоло: «Бу ишга Мен сендан ҳақлиман. Бандамни кечиб юборинглар», деди». Шунда Уқба ибн Омир Жуҳаний ва Абу Масъуд Ансорий: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан худди шундай эшитганмиз», дейишди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

islom.uz

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид