Ҳадиснинг исломда тутган ўрни

Ҳадиснинг исломда тутган ўрни

imon.uz 2021-02-02 12:49:47 60

Қуръони карим Ислом биносининг асоси, бош дастури ва Ислом шариати, ҳукмлари ва одобларининг биринчи манбаидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари эса Ислом шариатининг Қуръондан кейинги иккинчи асл манбаи ҳисобланади. Бу икки манбанинг ҳам асоси илоҳий ваҳийдир. Шунинг учун улар илоҳий шариатнингасосини ташкил қилади. Улар орасидаги фарқ шундаки, Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам, яъни унинг сўзлари ҳам, мазмуни ҳам бевосита Аллоҳ таолодан, аммо ҳадисларнинг маъноси Аллоҳ томонипан бўлса-да, лафзи, ифодаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидандир. Шунинг учун Қуръони каримнинг ҳар бир ояти Пайғамбаримизга ваҳий фариштаси орқали нозил этилган, ҳадисларнинг маъноси эса фаришта орқали ҳам, унинг аралашувисиз ҳам етказилган.

Аллоҳ таоло инсонларга пайғамбарлар воситасида Узининг динии таълимотларини етказар экан, уларнинг ҳаётга қандай татбиқ этилишини кўрсатиб беришни ўша пайғамбарлар зиммасига юклаган. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Аллоҳнинг охирги дини - Исломни одамларга етказиш билан бирга, унга қандай амал килишни ҳам кўрсатиб берганлар, Қуръони карим оятларини кишиларга ўргатиш билан бир қаторда, уларнинг қандай татбиқ этилишини ўз сўзлари ва ҳаёт тарзлари орқали тушунтириб берганлар. Мана шу жараён ҳадиси шарифларда ўз ифодасини топган.

Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ҳаётда дуч келган масалаларда аввало Қуръонга мурожаат қилиши керак. Агар ундан керакли ечимни топса, уни сўзсиз қабул этади, топа олмаса, ҳадисга мурожаат лилади. Агар ҳадисларда исталган масаланинг ҳукми баён қилинган булса, унга амал қилиш лозим бўлади. Бордию, бу икки манбада айнан уша муаммо ҳақида очиқ ҳукм учрамаса, улар жорий қилган умумий оида ва асослар ёрдамида масалага илоҳий ечим топиш мумкин.

 

Тошкент ислом институти сиртқи

бўлими учунчи курс талабаси

БОТИРХОН Рўзиев

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид