Имом Абу Ҳанифа

Имом Абу Ҳанифа

imon.uz 2021-03-11 01:57:49 541

Имом Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) дастлаб калом илми билан шуғулланган. Аллома бидъатчилар ва адашган фирқа ва вакиллари билан кўп баҳслашганидан бу борада жуда машҳур бўлиб, бармоқ билан саналадиган даражага етади. У зот ҳақида баъзи уламоларнинг фикрларидан:

Назр ибн Шумайл роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ фиқҳни англатиш, баён қилиш ва ифодалаш билан одамларни уйғотгунича улар фиқҳдан уйқуда эдилар”. (Уқудул жимон)

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ фиқҳ илми билан танилган машҳур фақиҳ киши эдилар”. (Тобақотус санийя)

Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Имом Абу Ҳанифа илмнинг мағзидирлар”. (Ал-Интиқо)

Муҳаддислар шайхи Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ:

“Мен қироатда Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман”.

Имом Шамсиддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

“Имом Абу Ҳанифа Ислом миллатининг фақиҳи ва Ироқ олими бўлиб, ҳадис талаб қилиш билан шуғулландилар. Ҳижрий юзинчи ва ундан кейинги йилларда илм йўлида сафарлар қилиб, ҳадисни кўп жамладилар”. (Сияру аъломин нубало)

 

Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани

“Яккақайроғоч” жоме масжиди имом-хатиби

Оролов Усмон

 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид