Коронавирусга қарши курашишда имом-хатиблар намунадурлар

Коронавирусга қарши курашишда имом-хатиблар намунадурлар

imon.uz 24-03-2020 1935

Жорий йилнинг 20-23 март кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятида вакиллиги, шаҳар ва туманлардаги имом-хатиблар томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга 2 та туя 1 бош қорамол, 52 та қўй сўйилиб уларнинг гўштлари, 100 қоп ун, 100 литр ёғ ва бошқа, жами, 100 000 000 сўмлик озиқ-овқатлари эҳсон тариқасида тарқатилди. 

Шунингдек, 23-24 март кунлари Жиззах шаҳар марказида ва туман марказларида жойлашган автошоҳбекатларда имом-хатиблар маҳалла фаоллари билан биргаликда “уйда ўтириш, раҳбарларнинг буйруқларига қулоқ солиш, карантин даврида тартибга риоя қилиш” тўғрисида ҳайдовчиларга ва аҳолига тушунтириш ишлари олиб бордилар.

ЎМИ Жиззах вилоят вакиллиги ва “Вақф” фонди Жиззах вилоят филиали томонидан аҳоли орасида коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш зарурлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга 1500 га яқин тиббиёт ниқоблари тарқатилди.


ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги imon.uz матбуот хизмати

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид