МАРЖОН

МАРЖОН

imon.uz 05-08-2020 657

Ибн Ражаб ва ундан бошқалар ҳам мана бу воқеани ҳикоя қилишади:

Обид бандалардан бўлган бир киши Маккада экан чоғида ҳеч вақоси қолмагани сабабли оч-наҳор қолиб, ўлар ҳолатга етди. Макка кўчаларидан бирида айланиб юрар экан ногаҳон ерда ётган қимматбаҳо маржонни босиб олиб, оёғи тойилиб кетди. Уни чўнтагига солиб, ҳарамга кирди. Ҳарамда бир киши ана шу маржон ҳақида гапирар эди. Маржонни топиб олган киши айтади: У одам маржоннинг тузилишларини тўғри айтди, менга бирор бир суюнчи берар деган ниятда унга маржонни бердим. У эса ҳеч нарсага қарамай, бир дирҳам ҳам бермасдан маржонни олиб кетди. Шунда мен: Оллоҳим, мен топиб олган нарса – маржонни Сен учун тарк қилдим, менга бундан ҳам яхшироғини бергин, деб дуо қилдим.


Шундан сўнг денгизга бориб қайиққа ўтирдим. Кучли шамол эсиб қайиқ ағдарилди, мен эса бир ёғочга миниб, оролга етиб келдим, у ерда масжид бор экан. Одамлар у ерда намоз ўқишаётганини кўриб мен ҳам улар билан бирга намоз ўқидим. Кейин ўша ерда Қуръон саҳифаларидан бир нечтасини топиб ўқий бошладим. Орол аҳли мендан: Сен Қуръон ўқишни биласанми?, деб сўрашди. Мен: Ҳа, деб жавоб бердим. Улар: Бизнинг фарзандларимизга ҳам Қуръон ўргатмайсанми?, дейишди. Шундан сўнг мен уларнинг фарзандларига маош эвазига Қуръон ўқита бошладим. Хаттотлигимни кўришгач, фарзандларига хаттотликни ўргатишимни сўрашди, маош эвазига уларга хаттотликни ҳам ўргата бошладим.


Орол аҳли менга: Бу ерда яхши бир кишининг қизи борлигини, ота-онасидан эрта ажраганлигини ва уни ўз никоҳимга олишимни сўрашди. Мен розилик билдириб, унга уйландим. Тўй куни унинг олдига кирар эканман, бўйнида мен билган маржоннинг айни ўзини кўриб, ундан бу маржон ҳақида сўрадим. У: Кунларнинг бирида унинг отаси маржонни йўқотиб қўйганини, уни бир киши топиб олиб, унга топширганини, отаси ўша инсонни эслаб намозда – сажда ҳолатида қизига ана шундай жуфти ҳалол беришини дуо қилиб сўраганини, айтиб берди. Унинг отаси айтган киши мен эдим.


Шундай қилиб маржон унга ҳалол ҳолда етиб келди, чунки у маржонни Оллоҳ учун тарк қилган эди, Оллоҳ унга ундан ҳам яхшироғини эваз қилиб берди.


"Маҳзун бўлма" китобидан

Миролим Мансур тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид