Огоҳлик давр талаби

Огоҳлик давр талаби

imon.uz 20-12-2021 582

Алҳамду лиллаҳ, вассалоту вассалому ала Расулиллоҳ.

Дунё, жамият шиддатли равишда ўзгариб бормоқда. Сиёсатлар, муносабатлар, дунёқарашлар, қадирятлар ҳам ўзгариб, олдингиларидан бошқа тус олмоқда. Шу билан бирга дунёда содир бўлаётган нотинч вазиятларни гоҳида хуфёна, гоҳида ошкора амалга оширилаётгани барчамизни сергакликка, эътиборли бўлишга ундайди. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кучли мўмин кучсиз мўминдан Аллоҳга яхшироқ ва суюклироқдир”, деб марҳамат қилганлар. Демак мўмин, мусулмон киши кучли, зийрак, сезгир, жамиятга келаётган хавф, хатарни олдини олишга қодир, ватанига ёмон кўз билан қараганларга ўз ўрнида жавоб қайтара оладиган бўлиши керак. Кучсиз, начор, бепарво, жамиятга келаётган зарарларни ҳис қилмайдиган лоқайд бўлмаслиги зарур.  

               Қаерда қанақадир иллат пайдо бўлса барчамиз уни олдини олишда ҳамжиҳат бўлишимиз лозим. Менга алоқаси йўқ, мени маҳалламда эмас, менга нима, каби гапларни баҳона қилиб бепарво бўлмаслигимиз даркор. Ахир шу тарқалган иллатни касофати бир кун келиб ўғлимиз ёки қизимиз ёки бошқа бирор яқнимизга уриши мумкинку. Аллоҳ таоло “Моида” сурасини иккинчи оятида: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинглар”, деб бизларга кўрсатма берган. Демак ўзимиз, эл-халқ манфаати йўлида ҳамкор бўлишимиз, қўлни қўлга бериб бир ёқадан бош чиқаришимиз ҳам ўзларимиз учун фойдали ҳамда савобли, Аллоҳ буюрган амаллардан экан.

          Луқмони Ҳакимдан: “Одамларнинг энг ёмони, ярамаси ким?”, дейилганда, у киши: “Одамларнинг ёмонлик қилаётганини кўратуриб, кўрмасликка олган, бепарво, лоқайд бўлганидир”, деб жавоб берган эканлар.

          Гугуртнинг бир дона чўпи бир қишлоқни ёниб кул бўлишига сабаб бўлгани каби арзимаган нарса катта фалокатган олиб бориши мумкин. Машҳур адиблардан бири: “Лоқайдлик дунёдаги энг кучли зилзила ва бўронлардан ҳам ёмон душмондир!”, деб ёзиб қолдирган экан. Огоҳ ва хушёр бўлсак муқаддас юртимиз, оиламиз, фарзандларимизга келаётган хавф, хатарни олдини олган бўламиз.

          Шундай экан ҳар биримиз ўз ишимизни сидқидилдан амалга оширишимиз, лоқайдлик, бепарволик қилмасдан, атрофда бўлаётган воқеаларга теран нигоҳ билан қарашлигимиз юртимиз, халқимизни тинчлик осайишталигини таминлайдиган муҳим вазифамиз эканлигини ҳеч қачан унутмаслигимиз лозим ва лобуддир.

Шароф Рашидов тумани

“Яккақайрағоч” жоме масжиди

 имом-хатиби Усмонали ОРАЛОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид