“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан диний соҳа ходимлари тақдирландилар

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан диний соҳа ходимлари тақдирландилар

imon.uz 29-08-2021 1123

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганига 30 йил тўлади. Шу муносабат билан бир неча кундан бери Президентимиз томонидан бир қатор соҳа вакиллари давлат мукофоти билан тақдирланмоқда. Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллигида Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Унда вакиллик ходимлари ва фаъол имом хатибларимиз ҳам иштирок этишди.

Хусусан, Жиззах вилояти бош имом-хатиби Мехмонхон домла Жабборов, бош имом-хатиб ўринбосари Ботирхон Рўзиев,  Оралов Усмонали Жиззах вилояти вакиллиги матбуот котиби, Ш.Рашидов тумани “Қўшбармоқ” жоме масжиди имом-хатиби Маъруф Ҳошимхонов, Жиззах шаҳри “Ҳожи Усмон” жоме масжиди имом-хатиби Анвар Ғоипов ва “Нижонлик” жоме масжиди имом- хатиби Султон Валиев, Ш.Рашидов тумани бош имом хатиби ва Имомтепа масдиди имом хатиби Алибеков Мухиддин, Зомин тумани “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом-хатиби Абдулмажид Маллаев, Бахмал тумани “Мулла Ҳасан” жоме масжиди имом-хатиби Рўзибой Эргашев, Ш.Рашидов тумани “Жиззахлик” жоме масжиди имом-хатиби Азамат Шарофитдинов ва Зомин тумани отинойиси Алимова Зулхумор “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.




Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Жиззах вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид