Қуръонда балоғат бор

Қуръонда балоғат бор

imon.uz 21-05-2020 684

Яратиб Одамни Роҳман, билдириб унга баён,

Хидоятда бўлсин деб туширди унга Қуръон.

Қуръонни олгин қўлга, гумроҳни солгин йўлга,

Агар ризо истасанг, чорлагин тўғри йўлга.

Қуръонда балоғат бор, Қуръонда фасоҳат бор.


Файласуф ақли шошар, 

Коҳинлар елка қисар.

Ким бўпти Имрул Қайслар,

Қуръонда балоғат бор, Қуръонда фасоҳат бор.


Барча тилда жарангдор илоҳий бир сўз эрур,    

Осийларни ҳақ йўлга чорлагувчи йўл бўлур.

Фасоҳат балоғатда энг мукаммал дарс берур,

Қуръонда балоғат бор, Қуръонда фасохат бор.


Қози, қози бўлолмас унинг ҳукмин билмасдан,

Шоир қалами юрмас ундан илҳом олмасдан.

Қалбинга жойлаб қолгин ажал етиб келмасдан,

Қуръонда балоғат бор,  Қуръонда фасохат бор.


Жиззах вилояти Зарбдор туман бош имом-хатиби Қораев Бахтиёр


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид