Рамазон ойига яна бир туҳфа

Рамазон ойига яна бир туҳфа

imon.uz 18-05-2019 1762

Жорий йилнинг Рамазон ойида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги ''Тоқчилик'' жоме масжидида янги замонавий таҳоратхона қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.


Қуръони Каримда масжидларнинг фазли ва аҳамияти ҳақида кўплаб ояти карималар келган. Аллоҳ таоло марҳамат этади:

«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймонкелтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топувчи зотлар бўлсалар, ажаб-мас» (тавба сураси, 18-оят); 

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинган қудсий ҳадисда Аллоҳ таоло айтади: «Еримдаги уйларим масжидлардир. Ундаги Менинг зиёратчиларим масжидларни обод қилувчилардир»

(Абу Нуайм ривоят қилган).

imon.uz матбуот хизмати

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид