Сепли эмас, эпли бўлсин!

Сепли эмас, эпли бўлсин!

imon.uz 2021-03-05 12:45:59 725

Оила мустаҳкамлигини таъминлашда қадимдан аёлнинг ўрни беқиёс эканини яхши биламиз. Аждодларимиз фарзанд тарбиясига, айниқса, қиз боланинг саломатлиги ва одобига алоҳида эътибор қаратган. Зеро, фарзанд буюк неъмат бўлиб, Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасига ато этади.

Қуръони каримда: «Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга (хос)дир. (У) хоҳлаган нарсани яратур. Хоҳлаган кишисига 1 Аларни ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғизларни ҳадя этур. Ёки уларга ўғиллар ва қизларни қўшиб берур ва хоҳлаган кишиони фарзанд кўрмайдиган қилиб қўйгай. Албатта, У (бунинг ҳикматини) билувчи ва (ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир» (Шўро сураси, 49-50-оятлар), дейилади.

Фарзанд ато этиш Аллоҳ таолонинг их тиёрида бўлгани учун ҳатто пайғамбарларга ҳам бир хил жинсда ёки бир хил миқдорда фарзанд бермаган. Масалан, Лут ва Шуайб алайҳимассаломга фақат қиз фар зандлар, Иброҳим алайҳиссаломга фақат ўғил фарзандлар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам қиз, ҳам ўғил фар зандлар берган, Яҳё ва Исо алайҳимасса Ломни эса фарзандсиз бўлишларини ирода этган.

Демак, оилада ўғил ёки қиз фарзанд туғилгач, уларга динимиз таълимоти асосида тарбия бериш, вақт-соати етганда уйли-жойли қилиш ота-онанинг зиммасидаги бурчдир. Лекин бугун айрим ота-оналар ушбу бурчларини унутиб қўяётгандек, наза римизда. Таассуфки, қизларини эрта тур мушга бериб, уларнинг бахтсиз бўлиб қо лишларига сабабчи бўлаётган оила бош лиқлари ҳам бор.

Таҳлилларга кўра, қизларни эрта тур мушга бериш, яқин қариндошлар ўртаси даги никоҳлар оилавий ажримларнинг асо сий омили экани яққол намоён бўляпти. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда никоҳи тақиқланган аёлларни бирма-бир баён қилган: «Сизларга (никоҳи) ҳаром қилинган (аёл)лар – бу, оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммала рингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган “она”ларингиз, эмишган “опа-сингил”ларингиз, қайноналарингиз, жинсий яқинликда бўлган хотинларин гизнинг қарамоғингизда бўлган қизлари: жинсий яқинликда бўлмаган бўлсангиз, сизларга гуноҳ бўлмас – яна, ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларидир. Икки опа-сингилни қўшиб (никоҳлаб) олишингиз (ҳам ҳаром қилинди). Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта, Аллоҳ кечиримли ва мар ҳаматли Зотдир» (Нисо сураси, 23-оят).

Ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб, шунга аминманки, аслида, биз Аллоҳнинг амрларига итоат қилмасак, динимиз таълимотига риоя қилмасак, бошимизга кулфатлар ёғилаверади. Никоҳи тақиқланган ёшларнинг бошини қовуштириш оқибатида ногирон фарзандлар дунёга келади. Бу етти наслгача давом этиши мумкинлигини илм-фан аллақачон исботлади.

Кайковуснинг “Қобуснома” асарида: “Яхши хотин эрнинг ва умрнинг роҳатидур. хотин камолга етган, ҳаёли, ўзини тута оладан оқила, онасининг уй бекаси, отасинин уй бошлиғи эканини кўрган ва билган бўлиши лозим. Агар бундай нозанин қизни топсанг, тараддудсиз уйлан!”

 Эркак миллатнинг бугуни бўлса, аёл келажагидир. Оилавий бахтнинг калити ҳам аёл қўлидадир. Соҳибқирон Амир Темур бунга жиддий эътибор қаратгани натижасида унинг авлодлари билимли, соғлом, комил ва алпқомат бўлишгани барчага яхши аён.

Жисмонан ва маънан турмушга тайёр бўлмаган, вояга етмаган фарзандини турмушга берган онага мурожаат қилдим. Шунда у: “Ҳа, опа, қизимизнинг ўзида ҳам эрта турмушга чиқиш хоҳиши бўлувди-да, эгасига топшириб қутулай дебман”, деди.

Хўш, қиз болада қачон эрта турмушга чиқишга мойиллик пайдо бўлади? Гўдаклигидан унинг кўз ўнгида сеп йиғиб: “Мана бу нарсани сенинг келинлигингга олдим”, деб қизнинг кўзи пишитиб борилади. Ёки унинг қулоғини “тишлатиб” қўямиз, бўлажак қудалар эшигимизни супуриб кетишади. Доимий равишда қизларимизни тўйларга олиб борамиз. Қарабсизки, қизларда эрта турмушга чиқишга иштиёқ сезилади.

Бир хонадоннинг икки келинини кузатдим. Биринчиси, эпли келин. Олий маълумотли, ҳам жисман, ҳам маънан турмушга тайёр бўлгач, узатилган. Иккинчиси, жуда ёш узатилган. Унинг ота-онаси чет элда ишлаб, сепни қойиллатиб йиғган. Унинг вазифаси овсинининг боласини кўтариб юришдан иборат бўлган. Қисқа вақт мобайнида бир неча марта ота уйига аразлаб кетиб ҳам қолган.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Бу келинга қайнона, оиланинг бошқа аъзолари қандай муносабат ва муомалада бўлишади? Олий маълумотли, ҳам чевар, очиқчеҳра, уддабурон, ширинсўз келинга ким ҳам ҳадди сиғиб ноўрин гапира олади?!

Муҳтарам Юртбошимиз маърузаларининг бирида қизларини эрта турмушга узатиб, орзули қанотларини қайирган ота-онани жиноятчига қиёслаган эдилар. Жуда топиб айтилган гап. Қизларимизни сепли эмас, эпли қилиб узатайлик. Уларни ўзга уйга кузатар чоғимизда сeпларида Қуръони карим, "Тафсири ҳилол”, “Тафсири Ирфон”, “Саҳиҳи Бухорий”, “Сунани Термизий”, “Тарихи Муҳаммадий”, “Бахтиёр оила”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Келин-куёвлик бахти” каби диний-маърифий китоблар, “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” каби романлар бўлса, қандай ҳам яхши.

Ахир, харид қилинган қимматбаҳо мебеллар, кийим-кечаклар, сеп-сидирға ошиб борса, беш-ўн йилга яраши мумкин. Аммо китоблар маънавий мерос сифатида авлодларингизнинг, зурриётларингизнинг баркамол инсон бўлиб вояга етишига, маърифатли бўлишларига хизмат қилади-ку!

 

Фароғат САТТАРОВА,

Жиззах вилояти бош

имом-хатибининг хотин-қизлар

масалалари бўйича ёрдамчиси

 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид