Шайх Алижон қори Ҳайдаров Жиззах шаҳрига ташриф буюрдилар

Шайх Алижон қори Ҳайдаров Жиззах шаҳрига ташриф буюрдилар

imon.uz 21-11-2021 553

Бугун 21 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров Жиззах шаҳар "Қалия" жоме масжидига "НАЖОТГА ШОШИЛИНГ” номли азон айтиш маҳорати мусобақасига ташриф буюрдилар. Мусобақада Шайх Алижон қори Хайдаров "НАЖОТГА ШОШИЛИНГ” номли азон айтиш маҳорати мусобақаси туман босқичларида биринчиликни олган муаззинларни имтихон қилиб, хатоларини тўғирлаб ва керакли тавсиялар бердилар. Мусобақа сўнггида ғолиблар аниқланиб, барча қатнашчилар тақдирландилар.

Тадбирдан фотолавҳалар


Imon.uz матбуот хизмати

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид