Таҳоратга боғлиқ бўлган масалалар

Таҳоратга боғлиқ бўлган масалалар

imon.uz 17-03-2020 773

1- Таҳоратнинг фарзи бўлган тўрт аъзони ювиш билан таҳорат дуруст

бўлади. Агарчи таҳорат олгувчи таҳорат олаётганида таҳорат қилишни ният қилса ҳам қилмаса ҳам. Масалан: бир киши анҳорга тушиб кетганлиги ёки ёмғирда қолганлиги сабабли унинг таҳоратнинг фарзи бўлган тўртала аъзосидан сув оқиб ҳўл бўлса бу ҳолатда уни таҳорати дуруст бўлади. Лекин ният қилмаганлиги учун савобга эга бўлмайди.

2- Юқорида зикр қилингандек суратда таҳорат олиш суннат. Агар бир

киши баҳоратда ювиладиган аъзоларни жойини алмаштириб яъни аввал оёғини ювию кейин бошига масҳ тартиб кейин қўлларини сўнгра юзини ювса таҳорати дуруст бўлади. Лекин суннатга хилоф иш қилган ҳисобланади ва бунга гуноҳ бўлиш ховфи бор.

3- Таҳорат қилган киши бир аъзосини ювганидан киейин орага бошқа

амал қўшмасдан навбатдаги аъзосини ювиши суннат амали ҳисобланади. Aгар орани ажратиб биринчи аъзоси қуригандан кейин кейинги аъзосини ювса, суннатга хилоф иш қилган бўлади, лекин таҳорати дуруст бўлади.

4- Намознинг вақти киришидан олдин таҳорат олиб, унга тайёраланиш

мустаҳабдир. 

5- Таҳорат қилгувчи аввал юзини уч марта ювади, сўнгра соқолини хилол

қилади. Хилол қилишни уч мартадан зиёда қилмайди. 

6- Таҳорат қилгувчининг соқоли қалинлигидан унинг тагидаги териси

кўринмайдиган бўлса сақоли тагидаги терисини ювиш вожиб эмас. Балки соқоли устидан сувни юргизиши кифоя қилади. Aгар соқол сийрак бўлиб, унинг остидаги териси кўринадиган бўлса, уни остидаги терисини ювмоқлиги лозим бўлади.

7- Таҳорат қилгувчи таҳорат қилаётганида ҳар бир аъзоси ҳўл бўлгунича

сув оққизиш балан бирга қуруқ жой қолдирмасдан аъзосини ҳамма жойини ишқалашлиги суннатдир.

8- Таҳорат қилгувчи узри бўлмаса бировнинг ёрдамидан фойдаланмайди.

Таҳорат асносида бўҳуда, фойдасиз гапларни гапирмайди. Аммо зарурат юзасидан гапирса зарари йўқ. Ҳар бир аъзосини ювишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтади. Сувни исроф қилмайди ва жуда кам ҳам ишлатмайди. Aъзоларини уч мартадан кўп ювмайди, сувни юзига урмайди, сувни пуфлаб сачратмайди. Ювишда лаблари ва кўзларини маҳкам юмиб олмайди. Агар кўзлари ва лабларини қаттиқ юмиб олганлиги сабабли уларнинг атрофига сув етмай қолса таҳорати дуруст бўлмайди.

9- Таҳорат қилгувчи узук ёки шунга ўхшаган нарсалар тақиб олган бўлса

уларни қимирлатиб тагига сув етказади. Aгар узуги тор бўлиб унинг остига сув етмайдиган бўлса, уни ечиб олиб бўлса ҳам тагига сув етказади. 

10- Таҳорат қилгувчини тирноғи устида қуриб қолган хамир бўлганлиги

боис уни тагига сув етмаса таҳорати дуруст бўлмайди. Хамирни кетказиши ва уни тагига сув етказиб ювиши лозим. 

11- Таҳоратдан фориғ бўлгач “Қадр” сурасини ўқийди . Сўнгра қуйидаги

дуони айтади: “Аллоҳуммажъалний минат тавваабиин важъалний минал мутатоҳҳириин важъалний мин ибаадакас солиҳиин важъалний минал лазиина лаа ховфун алайҳим ва лаа ҳум йаҳзануун”. Маъноси: Эй Aллоҳим мени тавба қилувчилар, покланувчилар, солиҳ бандаларинг ҳамда хавф ҳам йўқ ва хафа ҳам бўлмайдиган зотлар сафидан қилгин.

12- Таҳарат қилгувчи таҳорат қилганидан кейин икки ракат намоз

ўқимоқлик мустаҳабдир. Бу намоз “Таҳийятул вузу”, дейилади.

.

13- Таҳорати бор киши ҳар бир намоз учун таҳоратни янгилаш мустаҳаб,

лекин янгиламай ўқиса ҳам жоиз.

14- Таҳорати бор киши таҳорати бўла туриб яна таҳорат олишидан олдин

ҳеч бўлмаганда икки ракат намоз ўқишлиги ёки Қуъондан бир миқдор бўлса ҳам тиловат қилишлиги керак. Агар ғусл қилганидан кейин намоз ўқимоқчи бўлса таҳоратини янгиламайди. Ғусл қилганидан кейин икки ракат намоз ўқиса ёки тиловат қилган бўлса сўнгра яна намоз ўқимоқчи бўлса бу ҳолатда таҳоратини янгилашлиги мустаҳаб.

15- Aгар бир кишини қўли ёки оёғи совуқдани ёки бошқа сабабдан

ёрилган бўлиб, ўша жойга дори ёки ёғ суркаган бўлса, дорини кетказиб уни тагини ювиш зарар қилса, у жойини ювмасдан сувни устидан юргазиши кифоя қилади.

16- Aгар бир кишини қўлида ёки оёғида жароҳат бўлса, сув билан ювса

жароҳатига зарар қиладиган бўлса, уни устидан сувни оқизмайди, балки қўлини ҳўллаб устига масҳ тортади. Масҳ тортиш ҳам зарар қиладиган бўлса жароҳатини ювмай атрофини ювади. 

17- Aгар жароҳатни устидан боғланган бўлиб, боғични ечса жароҳатга

зарар етадиган бўлса ёки ечиб яна қайта боғлаш жароҳат эгасига машаққат туғдирадиган бўлса уни ечиш лозим бўлмайди, балки устига масҳ тортса кифоя қилади. Агар боғични ечиш жароҳатга зарар еткизмаса боғични ечиб жароҳат устига масҳ тортиш лозим бўлади. 

18- Aгар боғич жароҳат ўрнидан кўпроқ жойга ўралган бўлиб, боғични

ечиш зарар берадиган ёки машаққат бўлса, боғични устига масҳ қилади. Aгар зарар бермаса, машаққат бўлмаса, боғични ечиб жароҳат устига масҳ тортади ва унинг атрофини ювади. 

19- Aгар бир кишини суяги синганидан ёки томири ёрилганидан уни

устига тахтачалар қўйиб ёки латта қўйиб боғлаган бўлса боғични ечиш зарар берадиган ёки машаққат бўлса, боғични устига масҳ қилади. Aгар зарар бермаса, машаққат бўлмаса, боғични ечиб жароҳат устига масҳ тортади ва унинг атрофини ювади. Aгар қон чиққан жойга ёки жароҳатга тахтачалар қўйиб уни устидан боғич билан боғлаган бўлса, боғични ечмоқлик унга зарар қилмаса боғични ечиб тагидаги латтанит, тахтачани устига масҳ қилади, агар ечиш мумкин бўлмаса ёки машаққат бўлса, боғични устига масҳ қилади.

20- Яра устига қўйилган тахтачалар ёки боғичга масҳ тортганда уларни

ҳамма жойига масҳ тортиш авлароқ. Аксар қисмига масҳ торса ҳам жоиз. Лекин унинг ярмига ёки ярмидан камига масҳ қилиш жоиз емас. 

21- Жароҳат устига боғланган боғич тушиб кетса, жароҳат тузалмаган

бўлса, уни қайта боғлаб қўяди, яна устига қайта масҳ тортиш лозим эмас. Агар жароҳат тузалганидан кейин тушса масҳ бузилган ҳисобланади ва ўша жароҳат боғланган жойни ювиш лозим бўлади. Таҳоратни қайта қилиш шарт эмас.  

Ҳаким ал-умма Ашраф Али Таҳонавий "Ал мухтасар фил фиқҳил Ҳанафий" китобидан Оралов Усмонали таржимаси

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид