Таҳоратни бузувчилар

Таҳоратни бузувчилар

imon.uz 18-03-2020 2866

22- Таҳоратни икки йўлдан яъни олд ва орқа тараф жинсий аъзолардан

одатда чиқадиган сийдик, ахлат, ел, вадий ва манийлар, одатдан ташқари чиқиши мумкин бўлган қурт, майда тош, қон ёки шунга ўхшаш нарсалар чиқиши бўзади. Лекин эркак кишининг закари ёки аёлнинг олд аъзосидан чиққан ел таҳоратни синдирмайди. 

23- Агар жароҳат тепасидан (бошидан) ёки қулоқдан қурт тушса ёки

жароҳатдан гўшт узулиб тушсаю қон чиқмаса таҳорат бузулмайди.

24- Агар бир кишига жароҳат етиб ундан қон оқса ёки томири ёрилса ёки

бурни қонаса ёки чипқондан (бўжама, ғуддадан) қон ёки йиринг чиқиб оқса таҳорати бузилади. Агар қон жароҳат ёки чипқон устидан кўриниб жароҳат бошидан бошқа тарафга ўтмаса таҳорат синмайди. Агар жароҳат бошидан бошқа тарафга ёйилса таҳорат синади. Агар бир киши қўлига игна суқса, қон кўринсаю игна ўрнидан бошқа жойга ўтмаса таҳорати синмайди, лекин ўтса синади

25- Бурун қоққанда бурундан чиққан суюқлик билан қотган қон чиқса

таҳорат қилиш лозим бўлмайди. Агар бурундан чиққан суюқлик билан суюқ қон чиқса таҳоратни қайта қилиш лозим бўлади. Агар бурнига бармоғини киргизиб чиқарганидан кейин бармоғида камгина қонни асарини кўрса бурни ичида қон оқмаса таҳорат қилиш лозим эмас. 

26- Aгар бир кишининг кўзини ичида яра ҳосил бўлиб шу яра қонаса,

лекин қон кўздан ташқарига чиқмаса таҳорати синмайди. Агар кўздан ташқарига чиқса таҳорати синади. Бурун ёки қулоқнинг ичида яра бўлиб, у яра қонаб оқсаю ғуслда ювиш лозим бўлган ташқаридаги ўринга чиқмаса таҳорат бузилган ҳисобланмайди. Агар ғуслда ювиш лозим ўринга чиқса таҳорат қилиш вожиб бўлади.  

27- Aгар чипқоннинг усти шилиниб унинг тепасида қон кўринсаю оқмаса

таҳорат бузилмайди, оқса таҳорат бузилади.

28- Жароҳатнинг ичкарисидан қон ёки йиринг оқса, лекин ташқарига

чиқмаса таҳорат бузилмайди, агар ташқарига оқса таҳорат бузилади.

29- Жароҳатнинг тепасида қон кўринса уни артса сўнгра иккинчи ва

учинчи марта артса, агар шу артилган қонларни тегмасдан қўйганида жароҳат тепасидан оқиш миқдорига етадиган бўлса таҳорат синади. Агар озлиги боис у миқдорга етмаса таҳорат синмайди. Қон кўринганида уни устига тупроқ ёки кул сепган ҳолатда ҳам шу ҳукм бўлади.  

30- Тупурганда тупикда қон бўлса, агар қонни қизиллигидан тупукни

оқлиги ғолиб бўлса таҳорат лозим бўлмайди. Aгар қизиллик оқликдан ғолиб келса таҳорат лозим бўлади. 

31- Aгар бирор нимани тишласа, масалан олмани тишласа ва олмада

қонни асарини кўрса, сўнгра тупирсаю тупиргисида қон бўлмаса таҳорат синмайди. 

32- Aгар инсоннинг бирор аъзосидан зулук (сувда юрадиган қора қурт)

сўрса ва у қонга тўлса таҳорат бузилади, қонга тўлмаса таҳорат бузилмайди. Чивин ёки пашша ёки кана чақса таҳорат бузилмайди, улар қонга тўлса ҳам тўлмаса ҳам.

33- Aгар қулоқ ёки киндикдан сув чиқса, бу чиққан чув касаллик сабабли

чиқиб ғуслда ювиш лозим бўлган жойга оқса таҳорат бузилади. Ҳудди шунингдек кўздан касаллик сабабли сув чиқса ҳам таҳорат бузилади. 

34- Aгар таом ёки сув ёки сафро қайд қилса, қайт қилинган нарса оғиз

тўла миқдорида бўлса таҳорат бузилади. Оғиз тўла бўлмаса таҳорат бузилмайди. Оғиз тўла дегани келган қусуқни машаққатсиз тўхтатишни имкони бўлса оғиз тўла қусуқ дейилмайди. Қусуқни тўхтатиш машаққат бўлса оғиз тўла қусуқ дейилади. Балғам қусиш кам бўлса ҳам кўп бўлса ҳам таҳоратни бузмайди. Суюқ қон қусиш агарчи оғиз тўлмайдиган миқдорда бўлса ҳам таҳоратни бузади. Қотган қон қайт қилса, оғиз тўла бўлса таҳоратни бузади, оғиз тўла бўлмаса таҳоратни бузмайди.

35- Агар икки уч марта қайт қилса, бу қайтларини жамлаганда оғиз тўлиш

миқдорига етса ва бу қайтларнинг сабаби битта бўлса таҳорат бузилади. Сабаби ҳар хил бўлса бузулмайди. Масалан: кўнгли айниганлиги сабабли қайт қилди сўнгра шу кўнгли айниши кетмасдан иккинчи ва учунчи марта қайт қилди таҳорати бузилади. Агар кўнгли айниганлиги сабабли қайт қилди сўнгра кўнгли айниши кетиб ўзига келди кейин яна кўнгил айниши юз бериб икки ва учинчи марта қайт қилса таҳорати бўзулмайди. 

36- Ётиб ухласа таҳорат бузилади. Шунингдек бирор нарсага суяниб

ухласа шу суянган нарсасини олиб ташласа йиқилса таҳорати бузилади. Намозда ухласа таҳорат бузилмайди. Намозни қаъдасида бўладими, қиёмида бўладими, саждасида бўладими фарқи йўқ. Лекин аёл киши саждада ухласа таҳорати бузулади. 

37- Тавонлар устига думбаларини қўйиб ўтириб ухласа таҳорат

бузилмайди. Намозда бўлса ҳам ёки намоздан ташқарида бўлса ҳам фарқи йўқ.

38- Ўтириб ёки тик туриб ухласа таҳорат бузулмайди. Агар ўтириб

ухлаганда ён тарафига йиқилсаю йиқилишидан олдин тезлик билан огоҳ бўлиб қолса таҳорати бузилмайди. Агар огоҳлана олмасадан ерга ухлаган ҳолда йиқилиб, йиқилганидан кейин уйғонса таҳорати бузилади. Ўтириб ухлаганда ўнг ва чап тарафга ёки олди орқа тарафга мойил бўлса таҳорат бўзилмайди. 

39- Таҳорат агарчи оз муддат бўлса ҳам бехушлик ва жиннилик етиши

билан бузилади. Шунундек мастнинг юришида ўзгариш ҳосил бўлиши билан бузилади. 

40- Қаҳқаҳа отиб кулиш намозни ичида юз берса намозни ҳам таҳоратни

ҳам бузади. Лекин намоздан ташқарида юз берса таҳоратни бузмайди. Қаҳқаҳа деганда ўзи ва ёнидагилар эшитадиган даражада қаттиқ кулиш тушинилади. Ёнидагилар эшитмайдиган фақат ўзи эшитадиган овозда кулса намози бузилади, лекин таҳорати бузилмайди. Бу кулишни зиҳк дейилади. Табассум қилиш намозни ҳам, таҳоратни ҳам бузмайди. Табассум деганда овоз чиқмайди фақат тишлари кўриниши тушинилади. 

41- Агар ёш бола намозда қаҳқаҳа отиб кулса унинг намози бузилади,

таҳорати бузулмайди. Шунингдек балоғатга етган киши сажда тиловатида ёки жаназа намозида қаҳқаҳа отиб кулса саждаи тиловати ва жаназа намози бузилади, таҳорати бузилмайди.

42- Агар бавл ёки мазий закарни хатна қилинадиган жойига чиқсаю

ташқарига чиқмаса ҳам таҳорат бузилади. 

43- Агар бир киши аёлини ушлаганлигидан ёки аёлини хаёлида

ўйлаганлигидан закаридан сув чиқса таҳорати бузулади. 

44- Агар эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари бир-бирига ишқаланса

иккисининг ҳам таҳорати бузилади. Бирор нарса чиқса ҳам чиқмаса ҳам.

45- Агар дубр (орқа аврат аъзони ички тарафи) чиқиб кетса таҳорат

бузилади. У ўзи қайтиб кирган бўлсин  ёки киритилган бўлсин фарқи йўқ. 

46- Маний чиқиши билан таҳорат бузилади. Маний шаҳват билан чиққан

бўлсин ёки шаҳватсиз чиққан бўлсин фарқи йўқ. Масал оғир юк кўтарганлиги ёки баландликдан йиқилганлиги сабабли маний чиқса таҳорат ботил бўлади. 

47- Агар кучли киши кучсизланиб, юра олмай қолсаю, лекин бехуш

бўлмаса таҳорати бузилмайди.

48- Агар намозида ухлаб қолиб уйқусида қаҳқаҳа отиб кулиб юборса

таҳорати бузулмайди.

49- Инсоннинг баданидан чиққан ҳар қандай нарса агар таҳоратни

бузгувчи ҳисобланса у нажас бўлади. Таҳоратни бузгувчи бўлмаса нажас бўлмайди. Қон, йиринг каби нарсалар жароҳатни бошидан оқмаса нажас ҳисобланмайди. Агар оқса нажоз ҳисобланади. Шунингдек қайт оғиз тўла бўлмаса нажас эмас, оғиз тўла бўлса нажасдир. Агар бир киши оғиз тўла қайт қилганидан кейин идишдан сув ичса ўша идиш нажас бўлади. 

50- Эмизикли болани сут қайт қилиши ҳам қайтнинг ҳукми билан бир

хилдир. Агар оғиз тўла қайт қилса нажас бўлади, оғиз тўла бўлмаса нажас бўлмайди.


Ҳаким ал-умма Ашраф Али Таҳонавий "Ал мухтасар фил фиқҳил Ҳанафий" китобидан Оралов Усмонали таржимаси


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид