Тилида иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар

Тилида иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар

imon.uz 2022-12-23 02:32:28 267

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва баланд овоз билан нидо қилдилар: «Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар! Мусулмонларга озор берманг, айбламанг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Ким мусулмон биродарининг камчилигини қидирса, Аллоҳ ўшанинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади»дедилар». Ибн Умар бир куни Байтга ёки Каъбага назар солди ва: «Қандай ҳам улуғсан, ҳурматинг қандай ҳам улуғ! Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг ҳурмати сеникидан ҳам улуғ», деди».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид