Тинчлигимизга раҳна солманг

Тинчлигимизга раҳна солманг

imon.uz 09-05-2019

"Эй иймон келтирганлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик". ("Ҳужурот" сураси, 13-оят)

Оятда келган «шуъуб» сўзи «шаъб»нинг кўплиги бўлиб халқлар деган маънони билдиради. 

Ибни Касир ўз тафсир китобида ушбу, «аш-шаъб» калимсига изоҳ бериб, «ва ҳувал фаръул кабиру минал асл», яъни, «У аслнинг катта бўлагидир», - деб таъриф берадилар. 

Бизларнинг аслимиз Одам ато ва Момо ҳавво онамиздир. Бизлар ҳам ушбу аслнинг катта бир бўлгимиз. Чунки ўзларингизга маълум мустақил Ўзбекистон давлатимизда ўзбек миллатига мансуб яъни ўзбек тилида суҳбатлашадиган шахслар сони миллионлаб кишиларни ташкил этади. Аллоҳ таоло бизни ўзбек миллатига мансуб халқ бўлишимизни ирода этди. Шундай экан биз бу тилдан воз кеча олмаймиз.

Бундан ташқари оятда кишиларнинг турли халқлар ва қабилалар қилиб қўйилиши уларнинг бир-бирлари билан ўзаро танишишлари учун экани айтилмоқда. Инсоннинг бошқа халқлар тилларини билиши ва уларни ўрганиши яхши иш. Лекин бу, ўз халқи ва унинг тилидан воз кечиш дегани эмас. 

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда яна бир бошқа тилга давлат тили мақомини бериш ҳақида гап тарқалиб, бу борада айрим оз сонлик кишилар тамонидан ташвиқотлар олиб борилмоқда. Бу ҳам ўз миллати ва унинг тилидан воз кечиш десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Сал кам 30 йилдан бери индамай ўтириб нега бирданига бу масала кўтарилаяпти? Бу қайсидир кишилар тамонидан уюштирилаётган бир фитнадир. 

Ҳозир тилга давлат тили статуси берилиши сўралади, эртагачи? Икки фуқаролик, кейинчи?  Бегона давлат фуқаролиги берилишини соддалаштириш, кейин эса дарвозаларимизни кимларгадир яна очиб беришми? Бу ҳаракатларнинг тагида катта фитна ётибди. Менимча ташқарида кимлардир бизнинг барча миллатлар билан бирдек тинч-тотув, иноқ яшашимизни кўролмаяпти. Жамиятимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, эркинликлардан оқилона фойдаланиб тинчлигимизни бузишмоқчи. 

Биз бу каби тинчлигимизга раҳна солмоқчи бўлаётган айрим шахсларнинг найрангларга алданмай ўзимизнинг соф она тилимизни сақлаб қолишимиз лозим. 


Учтепа туман «Кўкча оқтепа» жоме масжиди имом хатиби Абдуллоҳ Ғуломов

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид