«Йил имоми – 2022» кўрик танловининг вилоят босқичи

«Йил имоми – 2022» кўрик танловининг вилоят босқичи

imon.uz 15-08-2022 477

Бугун, 15-август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида «Йил имоми  – 2022» кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Жиззах вилоят босқичида  ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 13 нафар имом-хатиблар қатнашди. мусобақада 1-ўрин Жиззах  шаҳри  «УСМОН ХОЖИ» жоме масжиди имом-хатиби  Анвар домла Ғоиповга насиб қилди.

2-ўринга Ш.Рашидов тумани «ШАРИЛЛОҚ» жоме масжиди имом-хатиби Ҳакимжон домла Алибоев,

3-ўринга Зомин тумани  «РАСУЛБЕРДИ БОБО» жоме масжиди имом-хатиби Олим домла Абдуллаев муносиб кўрилди.

 Вилоят босқичи саволлари 4 та йўналишда бўлиб, унда имомлар 1-тафсир, 2- фиқх, 3-ақоид, 4- ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари асосида тузилган саволлар билан баҳоланди.





1-ўрин ғолиби Ғоипов Анвар домла

2-ўрин ғолиби Ҳакимжон Алибоев домла