Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда қалбнинг кўплаб турларини зикр этган. Улар:

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда қалбнинг кўплаб турларини зикр этган. Улар:

Mimon.uz 2025-04-10 11:07:10 187

▫️1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, турли разолатлардан пок қалб.

 "Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно", Шуаро сураси, 89-оят.

▫️2. Муниб қалб – доимо Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, юзланувчи қалб.

"Роҳмандан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага", Қоф сураси, 33-оят.

▫️3. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб.

"Роббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир", Мўминун сураси, 60-оят.

▫️4. Тақий қалб – Аллоҳнинг шиорлари, ҳукмларини улуғловчи қалб.

"...албатта бу қалбларнинг тақвосидандир", Ҳаж сураси, 32-оят.

▫️5. Ҳай (тирик) қалб – Аллоҳга иймон келтирган ва унга шукр қилувчи қалб.

▫️6. Мариз қалб – шак-шубҳа ва нифоқ каби иллатларга мубтало бўлган (касал) қалб.

"...яна қалбида касали бор тама қилиб юрмасин", Аҳзоб сураси, 32-оят.

▫️7. Аъмо қалб – тўғри йўл, ҳақиқатни кўрмайдиган (сўқир) қалб.

"Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур", Ҳаж сураси, 46-оят.

▫️8. Асим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб.

"Ким уни беркитса унинг қалби гуноҳкордир", Бақара сураси, 283-оят.

▫️9. Мутакаббир қалб – одамларга мутакаббирлик қилувчи, ҳаққа қарши турувчи ва у билан курашувчи қалб.

"Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбга тамға босар", Ғофир сураси, 35-оят.

▫️10. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва раҳмат олиб қўйилган қалб.

"Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар", Оли Имрон сураси, 159-оят.

▫️11. Қосий (қаттиқ) қалб – Аллоҳни танимайдиган ва Уни зикр қилмайдиган қалб.

"Аҳду паймонларни бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик", Моида сураси, 13-оят.

▫️12. Ғофил қалб – ҳаётдаги (Аллоҳ белгилаган) вазифаларини адо этишдан ғофил қалб.

"Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма", Каҳф сураси, 28-оят.

Аллоҳумма, я муқоллибал қулууби, саббит қулуубанаа ъалаа дийник! 

Аллоҳим! Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбларимизни динингда собит қил!


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид