130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Жиззах вилоятида 2026 йилга мўлжалланган диний-маърифий ишлар бўйича аниқ режалар белгилаб олинди
Mimon.uz 2026-01-08 04:24:25 742026 йил бошида Жиззах вилоятида диний-маърифий соҳада амалга ошириладиган ишларга бағишланган муҳим ишчи йиғилиш ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзоси Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали Жабборов раҳбарлигида ташкил этилди.
Йиғилишда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирок этиб, жорий йил давомида жойларда олиб бориладиган диний-маърифий фаолият мазмуни ва самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, аҳоли ўртасида маънавий тарғиботни кучайтириш, ёшлар ва оилалар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш, жамоатчилик билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш устувор вазифалар сифатида белгилаб олинди.
Вилоят бош имом-хатиби томонидан ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифалар ва амалий топшириқлар белгиланди. Имом-хатибларнинг масъулияти, интизоми ҳамда жамият олдидаги маънавий бурчига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида 2026 йилда диний-маърифий ишларни режали, тизимли ва самарали ташкил этиш зарурлиги таъкидланиб, мазкур учрашув ҳудудларда амалга ошириладиган ишлар учун мустаҳкам дастуриламал бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.





