Ҳасан Басрийни йиғлатган қиз

Ҳасан Басрийни йиғлатган қиз

imon.uz 19-06-2020 367

Кунларнинг бирида бир киши Ҳасан Басрий ҳазратларининг ҳузурига келиб

– Ҳазратим, Аллоҳ йўлида бизга ёрдам беринг! – деб ёлборди. Имом Ҳасан Басрий: 

– Қандай дардинг бор? Сенга қандай ёрдам қилай? – деб сўради. Ўша киши шундай деди:

– Менинг жуда ақлли бир қизим бор, ўша қизимга нимадир бўлдики, кеча-кундуз тинмай йиғлайди, Қуръон ўқийди ва яна йиғлайди, кўз ёши тўкавериб, кўзлари яхши кўрмай қолди, энди кўр бўлиб қоладими, деб қўрқяпман.  Сиздан ўтиниб сўрайман, бизникига бориб, унга насиҳат қилиб қўйсангиз. Ҳасан Басрий рози бўлиб, ўша одамнинг уйига бордилар. Унинг қизига:

– Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг, кўздан ажраб қолишинг мумкин. Илтимос қилсам, йиғлашинг сабабини айтасанми? – деди. 

Қиз: – Ҳазратим, мен соппа-соғман, ҳеч қандай дардим ҳам йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлишига икки сабаб бор. Бу кўзларимиз охират дунёсида Аллоҳ таолони ё кўради, ё кўрмайди. Агар кўзларимиз Ҳақ таолони кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз Уни кўрмоққа фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ таоло Ўз Зотини кўришга муносиб этмаган кўзларни кўр килсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни нима киламан? – деди. 

Ҳасан Басрий бу жавобдан жуда таъсирланди, ҳаяжонга тушди, кўзларидан ёш жаласи қуйилди. Сўнг бундай деди: «Насиҳат қилгани келган эдик, ўзимиз насиҳат олдик, ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик».


"Ҳасан Басрий" китобидан олинди

Миролим Мансур Тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид