Аллоҳ таоло макондан беҳожат

Аллоҳ таоло макондан беҳожат

imon.uz 2022-06-20 01:54:17 350

Ахли сунна вал жамоага кўра Аллоҳ таолонинг бирор жойда ўрин олишдан, бирор тарафда қарор топишдан беҳожат Зот эканини ёдда сақлашимиз лозим. Зеро, барча тарафлар ҳам, барча макон ҳам Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари сирасига киради. Роббимиз Ўзи яратган нарсаларда ўрин олишдан покдир (бунга муҳтож эмас). Қолаверса, бирор жойда қарор топиш, ўрин олиш махлуқотларга хос сифатдир. Аллоҳ таоло эса бундай сифатлардан покдир. Бу ҳақда аллома Ўший раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Бадъул амолий» номли назмий асарида қуйидагиларни айтадилар:

  Мазкур матнда Аллоҳ таоло олти тарафдан: тепа, паст, ўнг, чап, олд ва орқалардан холи экани таъкидланмоқда. Чунки бошқа бор нарсалар мазкур тарафларнинг бирида бўлади.

  Яна машҳур ватандошимиз Умар Насафий раҳимаҳуллоҳ «Ақоидун Насафий» номли асарида бундай дейдилар:

ولا يتمكن في مكان

«У зот бирор-бир маконда ўрин олмайди».

Бирор жойдан ўрин олиш бошқа маконга нисбатан узоқда ёки яқинда бўлиш ҳисобланади. Бу эса жисмларнинг хусусиятларидандир.

Али розияллоҳу анҳу бундай деганлар:

كان الله ولا مكان وهو الآن على ما كان

«Аллоҳ таоло бўлган, бирор макон бўлмаган, У ҳозир аввал қандай бўлса ўшандайдир».

  Юқоридаги далиллардан Аллоҳ таолонинг бирор маконда ўрин олмаслиги, бирор жойдан ўрин олиш махлуқотларга хос хусусиятлигини эсимиздан чикармайлик.

Сохта салафийлар эса Аллоҳ таолони осмонда деб эътиқод қилишади. Бу тарихда Карромийлар ва мужассималар фирқасининг эътиқоди бўлган.

Миролим Мансур

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид