Сотиб олаётганда тушиб кетиб, синса ёки бузилса

Сотиб олаётганда тушиб кетиб, синса ёки бузилса

imon.uz 2024-04-19 01:56:01 122

Савол: Эркак ёки аёл бирор нарса сотиб олиш учун дўконга кириб, маълум бир нарсани кўраётган ёки очаётганида бузилиб қолса, «Кечирасиз», дейиш кифоя қиладими ёки тўлаши керак бўладими?

Жавоб: 1. Харидор бирор нарсани сотиб олишга келишмасдан аввал кўраётиб, бепарволик, эҳтиётсизлик қилиб, у нарсани синдириб қўйса ёки очиб кўришда қўполлик қилиб, бузиб қўйса, тўлайди. Агар эҳтиёткорлик билан ушласа, кўрса, очиб кўришда қўполлик қилмаса, шунда ҳам синса ёки бузилса, тўламайди.
2. Сотувчи нархни айтди, олувчи рози бўлди. Кейин харидор қўлига олиб кўраётган вақтда тушиб кетиб, синди ёки бирор нуқсон етди. Бунда харидор тўлайди.
3. Харидор сотиб олмоқчи бўлиб, нархини келишмасидан олдин кўришга ижозат сўраб, қўлига олди ёки сотувчи нархни айтди-ю, лекин харидор рози бўлгани йўқ. Харидор кўраётган вақтида унинг бепарволигисиз ёки қўполлигисиз у нарса тушиб кетса ёки бузилиб қолса, харидор тўламайди. Чунки бу вақтда у нарса унинг қўлида омонат бўлади. Омонатлар таъаддийсиз (бепарволик, эҳтиётсизлик, нотўғри истеъмол қилиш, тажовуз) тўлатилмайди.

أخذ منه ثوبا وقال إن رضيته اشتريته فضاع فلا شيء عليه وإن قال إن رضيته أخذته بعشرة فعليه قيمته ولو قال صاحب الثوب هو بعشرة فقال المساوم هاته حتى أنظر إليه وقبضه على ذلك وضاع لا يلزمه شيء
قلت ووجهه أنه في الأول لم يذكر الثمن من أحد الطرفين فلم يصح كونه مقبوضا على وجه الشراء وإن صرح المساوم بالشراء وفي الثاني لما صرح بالثمن على وجه الشراء صار مضمونا وفي الثالث وإن صرح البائع بالثمن لمن المساوم قبضه على وجه النظر لا على وجه الشراء فلم يكن مضمونا وبهذا ظهر الفرق بين المقبوض على سوم الشراء والمقبوض على سوم النظر فافهم واغتنم تحقيق هذاالمحل


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид