АҚЛНИНГ ЎРНИ

АҚЛНИНГ ЎРНИ

imon.uz 2022-06-17 01:36:47 219

Улуғ муҳаддис Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Матолиб ал-олия”да келтиришларича, саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос разийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا رَفَعَهُ : لِكُلِّ شَيْءٍ آلَةٌ وَعُدَّةٌ ، وَآلَةُ الْمُؤْمِنِ وَعُدَّتُهُ الْعَقْلُ ، وَدِعَامَةُ الْمُؤْمِنِ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ شَيْءٍ غَايَةٌ ، وَغَايَةُ الْعِبَادَةِ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ قَوْمٍ رَاعٍ ، وَرَاعِي الْعَابِدِينَ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ تَاجِرٍ بِضَاعَةٌ ، وَبِضَاعَةُ الْمُجْتَهِدِينَ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ أَهْلِ بَيْتٍ قَيِّمٌ ، وَقَيِّمُ بُيُوتِ الصِّدِّيقِينَ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ خَرَابٍ عِمَارَةٌ ، وَعِمَارَةُ الآخِرَةِ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ امْرِئٍ عَقِبٌ يُنْسَبُ إِلَيْهِ وَيُذْكَرُ بِهِ ، وَعَقِبُ الصِّدِّيقِينَ الَّذِي يُنْسَبُ إِلَيْهِمُ وَيُذْكَرُونَ بِهِ الْعَقْلُ ، وَلِكُلِّ شَعْبٍ فُسْطَاطٌ يَلْجَأُونَ إِلَيْهِ ، وَفُسْطَاطُ الْمُؤْمِنِينَ الْعَقْلُ

“Ҳар бир нарсанинг асбоб-ускунаси бор. Мўъминнинг асбоби ва қуроли ақлидир. Мўъминнинг таянчи ақлдир. Ҳар бир нарсанинг ғояси бор. ибодатнинг ғояси ақлдир. Ҳар бир қавмнинг йўлбошчиси бор. Обидларнинг чўпони ақлдир. Ҳар бир тижоратчининг сармояси бор. ҳаракатчан одамларнинг сармояси ақлдир. Ҳар бир оиланинг назоратчиси бор. Сиддиқлар уйининг нозири ақлдир. Ҳар бир вайронанинг ободлиги бор. Охиратнинг иморати ақлдир. Ҳар бир кишининг оқибати (зурриёти) бор, шу оқибатига қараб унга нисбат қилинади, шу билан эсланади. Сиддиқларнинг уларга нисбат қилинадиган ва зикр қилинадиган оқибати уларнинг ақлларидир. Ҳар бир гуруҳнинг паноҳ топадиган чодири бўлади. Мўъмин-мусулмонларнинг чодири ақлдир!” (“ал-Матолиб ал-олия”, 3/2769).

Мазкур ҳадис аслида “Муснад ал-Ҳорис”да келтирилган (“Муснад ал-Ҳорис”, 3/811).

Миролим Мансур


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид