Бепарволик салбий иллатдир

Бепарволик салбий иллатдир

imon.uz 2021-01-12 04:08:01 56

Инсон ҳаётида юз берадиган кўплаб нохуш воқеаларга гоҳида ўзининг бепарво ва лоқайдлиги ҳам сабаб бўлади. Улкан оловлар заррачадек чўғ туфайли пайдо бўлгани каби жамиятга етадиган катта зарарлар ҳам лоқайдлик ва бепарволикдан келиб чиқади.

 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бирларингиз бошлиқсизлар ва қўл остингиздагилардан сўраласизлар", деб ҳар бир раҳбар ва оила бошлиқларини ўз ишларига масъулият билан ёндашишликка ва охиратда жавобгар бўлишидан огоҳлантиряптилар.

Лоқайдлик ва бепарволик барча жабҳалардаги фаолиятларни оқсоқлаштирадиган иллатдир.

Масалан, фарзандларнинг тарбиясига  бепарво бўлиш келажакка бепарволикдир! Фарзандларини ўз вақтида эътибор ва назоратга олган ота-оналар Аллоҳ таолога итоат қилган бўлиб, улкан ажру савоблар соҳиби бўлади.

Машҳур файласуфлардан бири бепарво инсонлар туфайли жамиятда турли хил жиноятларни келтириб чиқаришига ўзининг қуйидаги ҳаққоний фикрларини баён қилган: "Душманлардан қўрқма - нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма - нари борса, улар сенга хиёнат қилиши  мумкин. Бефарқ одамлардан  қўрқ - улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди хам, фақат уларнинг бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади".

Ҳақиқатдан ҳам инсон атрофида бўлаётган жиноятларга, "Менинг ҳудудимда эмаску, менга тегишли эмаску, мени фарзандим қилмаяптику" қабилида иш кўришлик ҳам билиб туриб лоқайдлик ва бепарволик қилишдир.

Зарбдор тумани “Олтинсой”

жоме масжид имом-хатиби

Мусулмонул ФАЗИЛОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид