МАҚОЛА ЁЗИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА

МАҚОЛА ЁЗИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА

imon.uz 04-07-2020 1845

Дарсимиз маърифий — илмий бўлиб, мақола ёзиш ҳақида бир неча тавсиялардан иборат

1 – дарс

     Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм. Алҳамду лиллааҳ, вас солаату вас салааму алаа росуулиллааҳ Амма баъд:

 

            “Айтмасанг ким билади, очмасанг ким кўради”, — деган экан бир машойиҳ. “Олмани қўлида ушлаб турган одам эмас, уни еб кўрган одам таърифласин, шунда мақсад хосил бўлади”, — деган тажриба эгалари

 

            Минбар эгалари ва сўз юритиш соҳасининг ёрқин намоёндалари бўлмиш сиз азиз имом хатиблар хар соҳада ўз қатъий, илмий тушунчаларингизга эга бўлишингиз ҳамда ўз фикрингизни аниқ ва лўнда ифода эта олишингиз лозим. Ушбу малака қалам тебратиш, мақола, хикоя, шеърлар ёзиб ОАВларида иштирок этишингиз билан янада такомиллашади. Айниқса ғоявий курашлар авж олган, хушёрлик ва огоҳлик маънавият соҳасининг долзарб мавзуси бўлиб турган хозирги пайтда сиз имом хатиблардан бу борада бошқа фуқароларга нисбатан ўн баробар кўпроқ фидойилик талаб этилади.

 

            Сиз билан мақола ёзишга тайёрланиш, мавзу танлаш, режа тузиш, амалга ошириш, оммавий ахборот воситаси ходимлари билан ишлаш каби жараёнлар хақида тавсиялар билан танишиб чиқсак.

 

            Мақола сўзи арабча(«Қола»- айтди) сўзининг ўзагидан ясалиб, нутқ, адабий иншо маъносини англатади.

 

            Демак, сиз ўз сўзингиз билан бирон муҳим мавзу ёки муаммога эътиборни қаратиб одамларга мурожаат қилмоқчисиз. Озгина ирода намоён этиб, меҳнат қилсангиз бунга эришасиз.

 

            Одамлар ҳам сиздан маъноли гап кутадилар. Чунки сиз ёш бўлсангиз ҳам билимли ва эл назарида бўлган инсонсиз.

 

            Мақола ёзиш учун аввало мавзу танлаш лозим. Мавзу одатда уч хил бўлади:

 

1) Долзарб мавзу

 

2) Мавсумий мавзу

 

3) Доимий (илмий)мавзу

 

            Долзарб мавзулар ижтимоий мавзулар бўлиб Ватанда содир бўлаётган ушбу кун воқеалари, жаҳонда рўй берган муҳим воқеаларга Ватан манфаати нуқтаи назаридан холисона шарҳ бериш ва таҳлил қила олиш мевасидир. Замондош мўътабар олимлар ва устозлар тажрибасига суяниб, уларнинг ёзган долзарб мавзудаги мақолаларини мутолаа қилиб ўз фикрингизга эга бўла оласиз. Бу ҳолатда ғайрат, хушёрлик ва кўпроқ мутолаа қилиш яхши самара беради.

 

Изоҳ : Ҳар бир дарсдан сўнг амалиёт тарзида имомлар томонидан ёзилган бир ёки икки мақола қайта ИШЛАНАДИ, ХАТОЛАРИ ТЎҒИРЛАНАДИ, АМАЛИЙ ДАРС ўтилади.

 

(Давоми бор…)

 

Абдумутал Отабоев

 ЎМИ Жиззах вилоят вакили ўринбосари

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид