Маърифат - тегирмоннинг ўқига ўхшайди

Маърифат - тегирмоннинг ўқига ўхшайди

imon.uz 08-05-2020 595

Маърифат - худди тегирмоннинг ўқига ўхшайди. Тегирмон сувнинг кучи, кўплиги ҳамда юқоридан оқиб тушиши натижасида харакатланадиган ўқ воситасида айланади. Ўқнинг кучи унинг атрофларида жойлашган қозиқларида, қозиқларнинг кучи эса, қанотчаларидадир. Агар тепадан сув тушса, ўша қанотчаларни босади ва уларни айлантиради. Натижада, ўқ ҳаракатга келиб тегирмонни айлантиради.

Қалб ҳам худди шу сингари. Қалб бу - тегирмон, унинг ўқи эса - илм. Маърифат тепадан оқиб тушувчи сув ҳисобланади. Агар маърифат учун қанотчалар бўлмаса, тегирмонга на сув ва на ўқ ёрдам беради.

Илм тегирмоннинг ўқига ўхшатилди. Маърифат ўққа уланган шохчалари бор мисоли чархпалак.

Кимки, Аллоҳни таниса, Уни танишнинг ҳам бир қанча қисм, шохчалари бор. Бу қисмларнинг аломати ўша шохчаларнинг тўғри бўлишидир. Тегирмон ўқининг шохчалари тўғри айланасига бир хил баландликда қадалган бўлиб, доира шаклини хосил қилади. Энди, агар ўқнинг қанотчалари тўкилиб қолгудек бўлса, сув ёлғиз қозиқларнинг ўзигагина тушади ва бирор фойда келтирмайди, на ўқ айланади ва на тегирмон ўз ишини бажаради. Натижада унинг ҳеч қандай манфаати бўлмайди. Яъни, ўқнинг қанотчаларидан тўкилгани миқдорича, тегирмоннинг қуввати кетади, унга сувнинг кўплиги бирор фойда бермайди.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти

Муҳаммадайюб АЗИМОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид