Оч юрган... муҳаддис бўлади

Оч юрган... муҳаддис бўлади

imon.uz 2021-04-21 10:52:11 392

Жисмнинг озуқаси жиҳатидан бироз эшитинг. Ким энг кўп оч бўлган бўлса, ўша энг буюк муҳаддис бўлган.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум ичида энг кўп оч юрган саҳоба ким эдилар? Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу эшик олдида ётар эдилар, ейишга бирор нарса топа олмаганлар. Лекин энг буюк муҳаддис бўлдилар.

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ бир кун касал бўлдилар. Табиб пешобни текшириб кўрди ва: “Бу одам ҳечам қора мурч истеъмол қилмаганми?” деб сўради. Шогирдлар: “Ҳазрат! Табиб шундай деяпти”, дейишди. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳа, ўтган ўн саккиз йилдан бери ҳечам қайла ва нон емадим” дедилар. “Ҳазрат! Ундоқ бўлса, қандай кун кечирасиз?” деб сўрадилар. Шунда Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мен 5-7 дона бодом еб олиб, бутун кунимни ўтказиб оламан”, дедилар.

Ейдиган таомлари шу эди, илмда эса қандай даража топдилар? Энг буюк муҳаддис бўлдилар.

Маълум бўладики, илм ҳосил қилиш учун фақат бир қарашда миянинг озуқаси бўладиган нарсанинг фойдаси бўлмайди. Тўғри, бу нарсалардан ақл ривожланади. Ақл орқали ҳосил бўлган илм эса фойдали илм бўлавермайди. Ибодат ва тақво йўли ила эришилган илм боқий илм бўлади.

Азиз талабалар! Сиз ибодат йўли ила илм ҳосил қилишга ҳаракат қилинг.Тақво орқали илм ҳосил қилинг. Суннатларни жамлаш орқали илм ҳосил қилинг. Илмга амал қилиш орқали илм ҳосил қилинг. Шу тарзда Аллоҳ таъоло сизнинг қалбингизга бутун умр фойда берадиган илмни туширади....


Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илмэ нафэ" китобидан

Миролим Мансур тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид