ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ

ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ

imon.uz 2023-03-10 01:04:15 147

"Ҳар бир (диндор) учун ўзи юзланадиган тарафи (қибласи) бор. 
Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз!" (Бақара сураси, 148-оят).
 "У сизларни Ернинг халифалари қилиб қўйган ва ато этган (неъмат)ларида сизларни синаш учун баъзиларингизни баъзиларингиздан (юқори) даражаларга кўтарган Зотдир. Албатта, Раббингиз жазода тезкор ва У кечиримли ва раҳмли Зотдир" (Анъом сураси, 165-оят).
 "...Ҳар бир (уруғга тегишли) одамлар ўз сув ичадиган жойини билиб олдилар..." (Аъроф сураси, 160-оят).
 Ҳар қандай кишининг ўзига хос лаёқати, иқтидори, куч-ғайрати ва ҳунари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларини уларнинг тоқат ва истеъдодларига мос вазифаларга тайинлашлари у зотнинг буюкликлари намунасидир. Али розияллоҳу анҳуни қозиликка, Муоз розияллоҳу анҳуни илм йўлига, Убай розияллоҳу анҳуни Қуръон илмларига, Зайд розияллоҳу анҳуни фароиз илмига, Холид розияллоҳу анҳуни жанг санъатига, Ҳассон розияллоҳу анҳуни шеър илмига, Қайс ибн Собит розияллоҳу анҳуни нотиқлик илмини эгаллашга жалб қилдилар.
 Ўзганинг феъл-атвори ва хулқига кўр-кўрона тақлид, ўзгаларнинг ижобий ва салбий сифатларини ўзлаштириб олиш ўзликни йўқотишдир.
 Инсонларнинг феъл-атворлари, иқтидорлари, тиллари, туслари хилма-хил бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмат-мўъжизаларидандир. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўта шафқатли, кўнгилчан эдилар ва шу хусусият билан умматга, инсониятга хизмат қилдилар. Умар розияллоҳу анҳу салобат ва шижоатлари билан Исломга ва мусулмонлар нусратига катта ҳисса қўшдилар. Адолатнинг ҳақиқий сиймоси ўлароқ тарихда қолдилар. Сизга инъом этилган неъматларга рози бўлиб, унга шукр қилиш ҳам неъматдир. Бас, ризо ва шукрни кўпайтиринг, шунда неъматларингиз ҳам янада ортади.
 "Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқати кўтара олмайдиган нарсани таклиф этмайди.." (Бақара сураси, 286-оят).
 Бошқаларнинг табиий хислатларига кўр-кўрона тақлид қилинаверса, ҳам кишининг ўзидаги шахсий хислат ва қобилият ўлади, ирода синади, фаҳм-фаросат ва ақл-заковат йўқолишига олиб келади.

"Ўкинма" китобидан.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид