Қурбонлик ҳақида

Қурбонлик ҳақида

imon.uz 28-07-2020 88

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамду санолар ва жаноб Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбаримизга саловатлар бўлсин.

Қурбонлик Аллох таолога атаб килингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллох таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти хам, қони хам Аллох таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У Зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса хам, Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу нуқсонсизини топиш эса тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир…

Аллох таоло: «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй», деган.

Михнаф ибн Кайс розияллоху анхудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоху алайҳи васаллам билан Арафотда турган эдик. Мен у Зотнинг: «Эй одамлар, хар бир уй ахлига хар йили бир Қурбонлик ва атийра лозимдир. Атийра нималигини биласизларми? У сизлар «ражабия», деб атайдиган нарсадир» – деганларини эшитдим».

Сунан эгалари ривоят килган.

Юкорида келган «Кавсар» сурасининг оят ва ушбу ҳадис Ҳанафий мазҳаби уламоларининг ҳур, муқим, бой мусулмон одамга Қурбонлик килиш вожибдир, деган гапларига хужжатдир.

Шунингдек, Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам ўзларининг бошқа хадисларида: «Қурбонлик килинглар! Чунки у отангиз Иброхимнинг суннатидир», деганлар.

Имом Ахмад ибн Ханбал, Ибн Можа ва ал-Хокимлар ривоят килган хадисда эса: «Ким имконга эга булиб туриб, Қурбонлик қилмаган бўлса, зинхор намозгохимизга яқинлашмасин», дейилган.
Бошкалар Қурбонлик қилишни «суннати муаккада» деганлар. Уларнинг хам ўзларига яраша далиллари бор.

Жобир розияллоху анхудан ривоят килинади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам билан намозгохда Қурбон намозига хозир булдим. У Зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор келтирилди. Бас, у Зот уни ўз қўллари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоху Акбар! Бу мендан ва менинг Қурбонлик қилмаган умматимдан», дедилар». (Абу Довуд ва Термизий ривоят килган.)
Шарх: Ушбу хадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

  1. Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам Қурбон хайити намозини масжидда эмас, намозгохда ўқиганлари.
  2. Ийд намозидан кейин хутба қилиниши.
  3. Ийд намози хутбаси минбарда килиниши.
  4. Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам Қурбонликка қўчқор сўйганлари.
  5. Қурбонликни эгаси ўз қўли билан сўйса, афзаллиги.
  6. Қурбонликни сўйишда «Бисмиллахи ва Аллоху Акбар!» демоқ кераклиги.
  7. Қурбонликни сўйиш пайтидан кимданлигини айтиш мумкинлиги.
  8. Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам Қурбонлик қилмаган умматлари номидан Қурбонлик қилганлари

Ибн Умардан Қурбонлик ҳақида «у вожибми?» деб сўралди. У киши: «Набий соллаллоху алайхи васаллам ва мусулмонлар Қурбонлик қилганлар», деди. Бас, сўровни яна кайтарди. Бас, у киши: «Ақлингни ишлатяпсанми?! «Набий соллаллоху алайхи васаллам ва мусулмонлар Қурбонлик қилганлар», деди». (Термизий ривоят килган.)

Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Қурбонлик кунини ийд қилишга амр қилиндим. Уни Аллох бу уммат учун қилгандир», дедилар. Бир киши: «Айтингчи, мен урғочи манийхадан ўзга нарса топмасам, уни Қурбонлик қиламанми?» деди. У Зот: «Йук! Лекин сочингни ва тирноқларингни оласан. Муйлабингни қисқартирасан. Қовуғингни тозалайсан. Ана ўшалар, Аллохнинг наздида сенинг Қурбонлигингнинг тугал бўлганидир», дедилар». (Абу Довуд ва Насаий ривоят килган.)

«Манийха» биров томонидан согиб ичиб туриш учун берилган согин хайвондир.
Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам бунга ўхшаш масалаларни жуда ажойиб услуб ила ҳал қилганларига хамма тан беради.
Ушбу хадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

  1. Қурбон байрами кунини ийд қилиш Аллох таолонинг амри эканлиги.
  2. Қурбон байрами Ислом уммати учун хос қилингани.
  3. Биров соғиб ичиб туриш учун берган хайвонни Қурбонлик килиш мумкин эмаслиги.
  4. Эркак кишилар байрамга тайёргарлик қилиш жараёнида сочини олдириб ёки текислатиб, мўйлабини қисқартиб, тирноқларини ва харом мўйларни олиши кераклиги.
  5. Мазкур ишларни амалга ошириш Қурбонлик қила олмайдиган камбағаллар учун Қурбонлик қилган ўрнига ўтиши.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоху анхудан: «Набий соллаллоху алайхи васалламнинг даврларида Қурбонлик қандоқ бўлган эди?» деб сўралди. Бас, у киши: «Киши ўз номидан ва аҳли байти номидан бир қўй Қурбонлик қилар эди. ўзлари хам еб, ўзгаларга хам берар эдилар. Энди бўлса, кўриб турганингдек, одамлар орасида фахрланишга айланиб кетди», деди».
Шарх: Ушбу хадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

  1. Илмли ва тажрибали кишилардан аввал бўлиб ўтган нарсаларни ўрнак олиш учун сўраб туриш кераклиги.
  2. Пайғамбар соллаллоху алайхи васалламнинг даврларида риёкорлик бўлмагани.
  3. Оила бошлиғи бир дона қўйни Қурбонликка сўйса, ҳамма оила аъзолари номидан ўтиши.
  4. Қурбонликнинг гўштидан уни қилган одам ўзи хам еса жоизлиги.
  5. Қурбонликнинг гўштидан бошқаларга бериш кераклиги.
  6. Пайғамбар соллаллоху алайхи васалламдан кейин амали билан фахрланиш бошлангани.

Оиша розияллоху анходан ривоят қилинади. «Набий соллаллоху алайҳи васаллам: «Одамзот сўйиш куни қон чиқаришдан кўра Аллохга махбуброк иш қилган эмас. Албатта, у(хайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллохнинг хузуридаги маконга етур. Уни чин кўнгилла чиқарингиз»,дедилар». Иккисини Термизий ривоят килган.

Баро розияллоху анхудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Албатта, ушбу кунимизда энг аввал бошлайдиган нарсамиз, намоз ўқимоқлигимиздир. Сўнгра қайтамиз ва сўйиш суямиз. Бас, ким ўшандоқ қилса, бизнинг суннатимизни топибдир. Ким ундан олдин сўйса, ўз ахлига гўшт тақдим қилибди, холос. Ибодатдан хеч нарса йўқдир»– дедилар. Абу Бурда сўйиб бўлган эди. Бас, у: «Менинг мусиннадан яхширок жазаъам бор?» деди. «Уни сўй! Аммо сендан кейин, бирор кишидан кифоя килмас», дедилар  у Зот».
Ушбу хадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

  1. Ийддан олдин олим кишилар кўчиликка, унга оид хукмларни яхшилаб баён қилиб беришлари лозимлиги.
  2. Қурбон байрами куни биринчи қилинадиган иш ийд намозини ўқиш бўлиши кераклиги.
  3. Намоздан қайтгандан сўнг Қурбонлик қилишга киришмоқ яхши эканлиги.

Қурбонликни хайит кунлари ичида қилса бўлаверади. Аммо энг афзали биринчи хайит куни намоздан кейин қилинмоғидир.

  1. Олдин ийд намозини ўқиб, кейин Қурбонлик сўймоклиқ мусулмонларнинг суннати эканлиги.
  2. Ийд намозидан олдин сўйилгани гўшт ўрнига ўтиб, ибодат ўрнига ўтмаслиги.
  3. Қурбонлик қилинадиган хайвонларнинг сифатини биладиган кишилардан сўраб олиш кераклиги.
  4. Намоздан олдин сўйган одам, қайта Қурбонлик сўймоги лозимлиги.
  5. Абу Бурайда розияллоху анхунинг фазллари.

Қурбонликка кифоя қиладиган ва кифоя қилмайдиган нарсалар.

Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам иккита шохли ола қўчқорни Қурбонлик қилдилар. Уларни ўз қўллари билан сўйдилар, тасмия айтдилар, такбир айтдилар ва оёқларини бўйнига қўйдилар». Бешовлари ривоят килган.
Шарх: Ушбу ривоятда васфи келаётган хайвонлар Қурбонлик учун энг муносиб хисобланади. Чунки Пайғамбар соллаллоху алайхи васалламнинг қилганлари шундоқ.

«Набий соллаллоху алайхи васаллам иккита шохли ола кучкорни Қурбонлик килдилар».

Иложини топган одам шохли ола қўчқор Қурбонлик қилса, яхши. Бўлмаса, кифоя қиладиган қандай хайвон бўлса хам, бўлаверади. Пайғамбар соллаллоху алайхи васалламнинг нима учун битта эмас иккита қўчкорни Қурбонлик қилганлари хикмати кейинрок аён бўлади.

«Уларни уз қўллари билан сўйдилар» Демак, сўйишни биладиган одам Қурбонлигини ўз қўли билан сўймоғи афзалдир. «тасмия айтдилар, такбир айтдилар»

Сўйиш пайтида, «Бисмиллахи, Аллоху Акбар!» демок керакдир. Чунки Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам шундок килганлар.
«ва оёкларини буйнига куйдилар».

Яъни Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам муборак оёкларни Қурбонликка суйилаётган кучкорнинг буйнининг унг томонига куйдилар. Чунки суйиладиган хайвонни секин, лутф ила чап бикинига ёткизилади. Суювчи унг кули билан пичокни, чап кули билан хайвоннинг бошини ушлаб туриб суяди.

Оиша розияллоху анходан ривоят килинади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам кора билан босадиган, кора билан чукалайдиган ва кора билан назар соладиган кучкор олиб келишга амр килдилар. Бас, уни Қурбонлик килиш учун келтирилди ва у Зот: «Эй Оиша, пичокни келтир! Тошга кайраб юбор!» дедилар. Мен ушандок килдим. Бас, у Зот уни олдилар. Сунгра кучкорни ёнбошига ётказиб, суйдилар ва: «Бисмиллахи! Эй бор Худоё! Мухаммадддан, оли Мухаммаддан ва уммати Мухаммаддан кабул килгин», дедилар ва уни Қурбонлик килдилар».

Бешовларидан факат Бухорий ривоят килмаган.
Шарх: Бу хадиси шарифдан Қурбонликка оид бир неча масалаларни урганамиз.
1. «Набий соллаллоху алайхи васаллам кора билан босадиган, кора билан чукалайдиган ва кора билан назар соладиган кучкор олиб келишга амр килдилар».
Ривоятдаги «кора билан босадиган, кора билан чукалайдиган ва кора билан назар соладиган» дегани, оёги кора, корни кора ва кузининг атрофи кора, деганидир. Демак, ушбу васфга эга кучкорни Қурбонлик килиш афзалдир. Шунингдек, уша васфдаги хайвонни излаб топишга уриниш хам афзал.
Ривоятдаги «амр килдилар» деган иборадан Қурбонликни бировга айтиб олдириш мумкинлиги чикади.
2. «Бас, уни Қурбонлик килиш учун келтирилди»
Муктадо, машгул кишиларнинг Қурбонликларини кулидан шу иш келадиган кишилар келтириб беришлари мумкинлиги ушбу иборадан англанади.
3. «У Зот: «Эй Оиша, пичокни келтир! Тошга кайраб юбор!» дедилар».
Аёлларга Қурбонлик сўйишда керак буладиган пичокни кайраб, олиб беришни топшириш мумкинлиги. Шунингдек, жонлик сўйишдан олдин пичокни кайраб олиш лозимлиги.
4. «Мен ушандок килдим. Бас, у Зот уни олдилар».
Муслима аёллар эрларига бошка ишларда булгани каби, Қурбонлик сўйишда хам фаол ёрдам беришлари.
5. «Сунгра кучкорни ёнбошига ётказиб, суйдилар»
Қурбонликка суйиладиган хайвонни ёнбошига ётказиб суймок кераклиги.
6. «Бисмиллахи! Эй бор Худоё! Мухаммаддан, оли Мухаммаддан ва уммати Мухаммаддан кабул килгин», дедилар».
Қурбонлик суядиган киши бошка вактлардаги сўйишдаги каби «Бисмиллахи»ни айтмоги шартлиги.
Қурбонлик килувчи киши Аллох таолодан уз Қурбонлигини кабул этишни сурамоги кераклиги.
Қурбонлик килувчи киши ахли аёлининг номидан хам килса, яхши булиши.
Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам уз умматлари номидан хам Қурбонлик килганлари.

Укба ибн Омир розияллоху анхудан ривоят килинади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам унга куйларни Уз сахобаларига Қурбонлик килишларига таксимлаб бериш учун бердилар. Бас, бир ёшли улокча ортиб колувди, уни Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга зикр килди. У Зот: «Уни сен Қурбонлик кил», дедилар». Бешовлари ривоят килган.
Шарх: Ушбу хадиси шарифдан икки нарсани истифода киламиз:
Биринчиси: Бошлик-рахбар одам уз одамларига Қурбонлик килиш учун жонлик олиб, таркатиши мумкинлиги.

Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг Укба ибн Омир розияллоху анхуга бир неча адад куй-эчкиларни бериб, сахобаи киромларга Қурбонлик килиш учун таксимлаб беришга амр килишлари шуни кўрсатади.
Иккинчиси: Бир ёшли улокчани Қурбонлик килиш мумкинлиги.

Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Укба ибн Омир розияллоху анху сахобаи киромларга таксимлаб булганларидан кейин бир ёшли улокча ортиб колганининг хабарини берганларида, Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг: «Уни, сен, Қурбонлик кил» дейишлари шунга далолат.

Жобир розияллоху анхудан ривоят килинади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Мусиннадан бошкани суйманглар. Факат сизга кийин булиб колгандагина куйнинг жазаъасини суйсангиз булур», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят килган.
Шарх: «Мусинна» туядан булса, беш ёшли, корамолдан булса, икки ёшли, куй-эчкидан булса, бир ёшли булганидир.
«Жазаъа» Абу Ханифа рахматуллохи алайхининг айтишларича, куй- эчкидан булса, олти ойлиги булади.

Демак, имкони бор одам камида бир ёшли куй ёки эчки Қурбонлик килиши керак. Агар камбагаллиги туфайли, кули кискалик килиб, бир ёшли куё эчкининг иложини кила олмаса, олти ойлик булса хам, кифоя килаверади.

Яна уша кишидан ривоят килинади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам билан Худайбияда бир туяни етти киши номидан, бир сигирни етти киши номидан суйдик».

Абу Довуд, Муслим ва Термизийлар ривоят килган.
Шарх: «Худайбия» Маккаи Мукаррамага якин бир жойнинг номи булиб, Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам бошлик сахобалар Мадинаи Мунавварадан Умра учун келганларида мушриклар йулни тусганлари учун уша ерда туриб колганлар. Орада сулх тузилиб, унда бу йил мусулмонлар Маккаи Мукаррамага кирмай кайтиб кетадилар, деган банд булгани учун, Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам аталган Қурбонликларини шу ернинг узида суйиб, сахобаларни хам шундок килишга амр этганлар.
Ана ушанда Жобир розияллоху анхунинг айтишларича, етти кишидан битта туя ёки корамол суйилган экан. Ана уша нарса шариатимиз хукмидир. Туя ва корамол Қурбонлик килинадиган булса, улардан хар бирига етти киши шерик булса, булаверади.

Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам билан сафарда эдик. Қурбон байрами келиб колди. Бас, шерик булиб бир корамолни етти киши ва бир туяни ун киши суйдик».

Термизий ва Насаий ривоят килган. Шарх: Бу ривоятда бир сигирни етти киши шерик булиб Қурбонлик килиши дуруст эканлиги таъкидланмокда. Аммо, бир туяда ун киши шерик булишини муътабар мазхаблардан бирортаси хам олмаган.

Баро розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам ичимизда туриб, бармокларим у Зотнинг бармокларидан киска, бармок учларим у Зотнинг бармок учларидан кичкина: «Турт нарса Қурбонликка жоиз эмас; гилайлиги очик-ойдин хайвон, беморлиги очик-ойдин хайвон, чулоклиги очик-ойдин хайвон ва мияси чаток хайвон», дедилар».

Сунан эгалари ривоят килган.
Шарх: Ровий Баро ибн Озиб розияллоху анхунинг, бармокларим у Зотнинг бармокларидан киска, бармок учларим у Зотнинг бармок учларидан кичкина, деган муътариза жумлалари Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам сахобалар ичида тик туриб гапираётганларида жуда хам якинларида турганига далолатдир. Баро ибн Озиб розияллоху анху Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламга ута якин турганларидан уз бармокларини Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг бармоклари билан, уз панжа учларини Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг панжалари учлари билан солиштириб, узларининг бармоклари хам, бармок учлари хам Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламникидан кичик эканлигини аниклаб олганлар.
Ушбу ривоятдан Қурбонлик килиниши кузланган хайвон нафакат ёш жихатидан, балки соглик ва куриниш жихатидан хам талабга жавоб бериши, камчилик ва нуксонлардан холи булиши лозимлиги билинади.
«Турт нарса Қурбонликка жоиз эмас»
Яъни турт хил айбга эга хайвонларни Қурбонлик килиб булмайди.

  1. «гилайлиги очик-ойдин хайвон» Демак, кузида очик-ойдин билиниб турадиган гилайлиги бор хайвонни Қурбонлик килиб булмайди. Агар сезилар-сезилмас булса, майли, дейди уламоларимиз. Модомики, сезиларли даражада гилай булган хайвонни Қурбонлик килиб булмас экан, ундан кура каттарок айбга эга булган, мисол учун, кузи кур булган хайвонни Қурбонлик килиб булмаслиги турган гап булади.
  2. «беморлиги очик-ойдин хайвон» Яъни курганда касаллиги билиниб турадиган хайвонни хам Қурбонлик килиб булмайди. Бас, шундок экан, касаллиги туфайли урнидан тура олмай колган ва шунга ухшаш холдаги хайвонларни Қурбонлик килиб булмаслиги аник булади.
  3. «чулоклиги очик-ойдин хайвон» Юришидан чулоклиги аник билиниб турадиган хайвонни Қурбонлик килиб булмайди. Агар чулоклиги билинар-билинмас булса, Қурбонлик килса булаверади.
    Хайвоннинг оёкларидаги нуксони очик-ойдин чулокликдан юкори, мисол учун, бир оёги кесик булса, мутлако Қурбонлик килиб булмайди.
  4. «мияси чаток хайвон» Миясида нуксони бор хайвонни хам Қурбонлик килиб булмайди. Купинча чорвадорлар бундок хайвонларни «айланбош» деб атайдилар.

Демак, Қурбонлик килиш учун хайвон танлаш пайтида мазкур камчиликлар булмаслигига алохида эътибор бермок лозим экан.

Али розияллоху анхудан ривоят килинади. «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бизларни куз ва кулогини яхшилаб куриб олишимизга; гилайни, мукобалани, мудобарани, харкони ва шаркони Қурбонлик килмаслигимизга амр килдилар. Мен: «Мукобала нима?» дедим.
«Кулогининг бир томони кесилган», деди. «Мудобара нима?» дедим.
«Кулогининг учи кесилган», деди. «Шарко нима?» дедим.
«Кулоги ёрилган», деди. «Харко нима?» дедим.
«Кулоги белги учун йиртилган», деди».

Сунан эгалари ривоят килган. Шарх: Қурбонлик килиниши кузланган хайвоннинг кузидаги айби канчалик эътиборда эканини аввал гапириб утилди. Бу хадиси шарифда асосан Қурбонлик килишга олинадиган хайвоннинг кулогидаги айбларига эътибор бериш хакида кетмокда.
Уламоларимиз, агар Қурбонлик килинадиган хайвон ушбу хадиси шарифда зикр килинган барча айблардан холи булса, айни муддао булади, Қурбонлик баркамол булади, деганлар.

Шу билан бирга, мазкур айблардан баъзиси бор хайвонларни Қурбонлик килса, булади, хам деганлар. Баркамол булмайди-ю, лекин Қурбонлик урнига утади.

Яна уша кишидан ривоят килинади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам кулоги кесик ва шохи синикларни Қурбонлик килишдан кайтардилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят килган. )

Шарх:Бу масалага мухаддислар, агар кулогининг ярмидан купи кесик ва шохининг ярмидан купи синик булса, деган изохни киритишган. Факихлар эса бу хадиси шарифда гап баркамоллик хакида кетмокда. Шунинг учун хам кифоя килса, булди, дейдиган булсак, кулоги кесик ва шохи синик хам кифоя килаверади, дейдилар.

Ушбу Қурбонликка танланган хайвоннинг баркамол булиши лозимлиги хакидаги хадиси шарифлардан иккита хикматни мулохаза киламиз.
Биринчи хикмат: Мусулмонларнинг Аллохга нисбатан юксак одоблари.

Қурбонлик Аллох таолога атаб килингани учун уни сог-саломат, хеч бир нуксонсиз булишига уриниш Аллох таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти хам, кони хам Аллох таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аник. У Зотга факат такво етади, холос. Гўшти ва кони етмаса хам, Қурбонлик килинадиган хайвоннинг айбу ноксонсизини топиш эса таквонинг баркамоллиги учун уринишдир.

Иккинчи хикмат: Камбагалларнинг кунгилларини кутариш. Уларга яроксиз булиб колган, нуксонли хайвонлар гўштини эмас, энг афзал хайвонлар гўштини совга килиш яхши иш. Бунда камбагалларнинг кунгиллари кутарилади. Узларини мухтарам кишилар сифатида хис этадилар.

 Чориев Низомиддин қори Тошболта ҳожи ўғли-Термиз шаҳар бош имом хатиби

Миролим Мансур таёрлади  

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид