Салафийликнинг зарарлари

Салафийликнинг зарарлари

imon.uz 2021-05-07 05:39:21 416

Сўнги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, интернет сайтларида, ижтимои тармоқларда “Салафийлик, салафийлар” каби иборалар тез-тез такрорланиб турибди. Салафийлик ибораси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган бўлиб “ўтканлар, ўтмишдошлар, аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади. Диний истилохда “Салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардур” деб мархамат қилганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

Уламолар мазкур ҳадисга асосланиб саодат асрида ва ундан кейинги икки даврда (яъни тобе'ин ва таба'а тобе'ин даврларида) яшаганларни “салафи солиҳин” яъни солиҳ аждодлар деб тавсифлайдилар. Сўнги йилларда “салафи солихларга эргашиш” шиори остида “салафийлик” мафкурасини байроқ қилиб олган, ўзларини гўёки “салафларнинг издошларимиз” деб ҳисоблайдиган мутаассиб, сохта салафийлар пайдо булди.

Уларнинг ғоявий зарарларидан:

Фиқхий мазхабларни инкор қилиб масхабсизликни тарғиб қиладилар. Уларнинг: “Аллоҳ таоло ояти каримасида “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини махкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли имрон 103 оят) деб марҳамат қилиб турса ҳам мазхабчилар бўлинишни тарғибот қилади” деган даъвони олға суришади. Буларнинг айтганидек мазхаб бўлиниш эмас, балки ибодат борасидаги салафи солиҳларнинг олимлари тутган йўналишдир. Улар саҳобалар орасидаги энг илмлиларидан бўлган зотлардир. Жумладан саҳобалар ичида Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан бошқасининг фатвосига қониқмайдигонлари, фақат у кишидангина савол сўрайдиганлар бор эди. Сахобалардан бирорталари бу нарсани қоралагани хеч бир тадқиқотчига маълум эмас.

Ироқликлар узоқ йиллар давомида Абдуллоҳ ибн Масъудни унинг ўзига, у вафот этганидан сўнг унинг шогиртларига тақлид қилган холларида махкам тутиб яшадилар. Илм ахлларидан хеч бири бу ишга эътироз билдирмаган. Шунингдек Ҳижозликлар ҳам Ироқликлар сингари узоқ йиллар Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг, унинг шогирдлари ва асҳобларининг мазхабини маҳкам тутиб яшадилар. Ахли илмлардан ҳеч бири эътироз билдирмаган.

Саҳобаларнинг йўлини тутган мазҳаб эгаларига бундай туҳмат тошини отишдан истихола қилмаган соҳта салафийлар ҳақида бошқа нима ҳам дейиш мумкин.

Яна зарарли ғоялардан бири мусулмонларни катта гуноҳ сабабли диндан чиқишини эълон қилишлари. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ “ал-Фиқҳул акбар” китобларида: “Мусулмон шахсни бирор гуноҳ сабабли, гарчи у катта гуноҳ бўлса ҳам, модомики уни ҳалол санамас экан, кофирга чиқармаймиз ва ундан имон исмини ҳам кетказмаймиз. Уни ҳақиқий мумин деб атаймиз”. Замонамизни машхур алломаси доктор Юсуф Қаразовий бу ҳусусида берилган саволга қуйидагича жавоб берган: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад (алайҳис салом) унинг расули эканига қалби билан тасдиқлаган холда гувоҳлик берса у мусулмондир. Унга тўлалигича мусулмонларга қилинадиган муомала қилиш керак”.

Салафи солиҳлар ҳам бу борада жуда эҳтиёткор бўлиб, гуноҳкор мусулмонни муртад ёки кофирга чиқармаганлар.

Яна уларнинг зарарларидан Қуръон тиловатини ўтганлар руҳига бағишлаш жоиз эмас деб билишлилари ва Қуръон оятларини зоҳири (сўзма сўз)га қараб тушунча хосил қилишлилари ва кўр кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқаришлари, қабрларни зиёрат қилишликни ширк амаллардан санаб ўз даврида Мадинада саҳобалар қабрларини бузиш билан кифояланиб қолмай, ҳаттоинки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алаҳи васалламнинг қабрларини вайрон қилишга уринишгача етиб боришган.

Интернет материаллари асосида

Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани

"Яккақайроғоч" жоме масжиди имом-хатиби

Усмонали Оралов тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид