Аллоҳ сабрлилар биландир.

Аллоҳ сабрлилар биландир.

imon.uz 25-10-2024 79

Дарҳақиқат ҳалқимиз қанча – қанча синовларни енгиб ўтган. Ўзларида ейишга таоми, кийишга кийими бўлмаслигига қарамасдан етим, бева-бечораларга ёрдамларини ҳам аямаганлар. Динимиз ҳам сабрли, матонатли бўлишга тарғиб қилади.

Аллоҳ таоло “Бақара” сурасини 153-оятида:

«Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир», деган.

Аллоҳ яхши кўрган ва Ўзи у билан бирга бўлган кишига ким зарар еткиза олади ёки Аллоҳ азоблаган кимсани ким қутқара олади.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Қуръонда зикр қилинган сабр уч турлидир: “Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Бунга юз даража берилади. Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга сабр қилиш. Бунга олти юз даража берилади. Мусибатнинг аввалида сабр қилиш. Бунга тўққиз юз даража берилади”, - деганлар.

Абу Умома розияллоҳу анҳу:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳ таоло: “Эй Одам боласи, Мендан савоб умид қилиб, мусибатнинг илк дақиқаларидан сабр қилсанг, у ҳолда сен учун жаннатдан бошқа мукофатга рози бўлмайман”, дейди”, деганлар.

Бошқа ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бас, қай бир банда вабо воқеъ бўлганда ўз юртида сабр қилиб, Аллоҳ унинг пешонасига битганидан бошқа нарса бўлмаслигига ишониб турса, албатта, унга шаҳиднинг ажри мислидек ажр бўлур”, деганлар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан бирида:

«Мўминнинг иши ажойиб, Аллоҳ унга нимани қазо қилса ҳам, яхшилик бўлади. Хурсандлик етса, шукр қилади, яхши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади, яхши бўлади», деганлар.

Халқимиз бежизга “Сабрнинг таги сариқ олтин”, деб айтмаган

Ҳақ таборака ва таоло Қуръони каримда: “Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмассизлар”, деб марҳамат қилган. (Бақара сураси 216-оят).

Балки бу синовларнинг орқасидан халқимизга Аллоҳнинг кўп яхшиликлари келса ажаб эмасҳ сабрлилиар 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид