АЛДАМЧИ ТАШҚИ КЎРИНИШГА БЕРИЛИБ, МОҲИЯТДАН ҒАФЛАТДА ҚОЛДИК

АЛДАМЧИ ТАШҚИ КЎРИНИШГА БЕРИЛИБ, МОҲИЯТДАН ҒАФЛАТДА ҚОЛДИК

Mimon.uz 2025-07-11 12:47:23 29

Умумий маросимлар, рақс дастурлари ўрин олган ва бирор фойдали маълумот бермайдиган, савоб умид қилинмайдиган ҳолда катта маблағлар сарфланадиган тадбирларга катта эътибор қаратадиган жамиятларни биламан. Чунки бундай тадбир ва маросимларда қалбий манманлик, жоҳилона мутаассиблик, ирқчилик, риё, сумъа, ўзини бошқалардан зўр эканини намойиш этиш, дастурхон безашдаги исрофгарчилик каби қатор иллатлар гарчи ошкор айтилмаса-да, тадбир эгаларининг қалбий мақсади бўлади.

Бунинг муқобилида ночорроқ ҳолда яшайдиган жамиятларни ҳам кўрганман. Бундай юрт кишилари асосан Қуръон мадрасалари ва масжидлар қуришга эътибор қаратишади, Аллоҳга даъват қилиш, яхшилик йўлида бирлашиш, одамлар орасини ислоҳ қилиш ва фақир-муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш каби ишларга маҳкам ёпишишади. Бунинг устида уларни камтарлик ва сакинат каби фазилатлар қўшимча зийнатлайди. Жоним измида бўлган Зотга қасамки,

мен икки синфни ҳам кўрганман, икки тоифанинг ҳам ичига аралашиб юрганман ҳамда шуни яхши биламанки, бу ердаги масала Аллоҳ таолодан берилган тавфиқ масаласидир. Яна шуни ҳам биламанки, юқорида зикр қилганим исроф, дабдаба, риё ва сумъа аҳлини Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш, масжид қуриш ёки етимни қарамоғига олиш каби ишларга чақирсангиз, бахиллик қилишади, буни хушлашмайди. Аммо уни аҳмоқона, арзимас ва алдамчи зоҳирий ишларга чорласангиз, бунга вақтлари-ю мол-мулкларини сарфлашга ўйланиб ҳам ўтиришмайди. Бу эса мағлубиятдир. Аллоҳ таолодан рушду ҳидоят сўраймиз.


«Ниҳоят саодатни топдим» китобидан.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид