АЛЛОҲ МЎМИНЛАРНИ ОХИРАТДА САҚЛАЙДИ

АЛЛОҲ МЎМИНЛАРНИ ОХИРАТДА САҚЛАЙДИ

imon.uz 2025-02-07 01:11:12 15

«Бас, Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлади ва уларга хушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди» (Инсон сураси, 11-оят).

“Ўша куннинг ёмонлигидан сақлайди” жумласи ўша куннинг даҳшатидан сақланишлари ҳамда жаҳаннам ва унинг даҳшатларини кўрмасликлари маъносида эмас, балки ўша кунда ваъда қилинган уқубат ва жазодан сақланишлари маъносида бўлиши мумкин. Шунингдек, У Зот уларни ҳисоб-китоб вақтидаги сўроқ-саволдан сақлайди, маъносида бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло бундай деган:

«“Дарҳақиқат, мен ҳисоботимга рўбарў бўлишимни билар эдим”, – дер» (“Ал-Ҳаққо сураси, 20-оят).

Улар ўзларининг қаттиқ ҳисоб-китоб қилинишларидан қўрқиб турганларида гуноҳлари кечирилиб, яхшиликлари мақбул бўлганини кўрсалар, бундан жуда хурсанд бўлиб, у куннинг ёмонлигидан сақланган бўладилар.

Оятнинг яна бир маъноси “Улар қабрдан қайта тирилган вақтларида қиёмат кунининг даҳшат ва қўр- қинчларидан омонда бўладилар ва фаришталар уларга хушхабар етказадилар”, бўлиши ҳам мумкин. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, Биздан уларга яхшилик раво кўрилганлар, ана ўшалар, ундан узоқлаштирилгандирлар» (Анбиё сураси, 101-оят).

«Уларга хушрўйлик ҳамда сурур ато қилади» оятидаги “сурур” уларда хафагарчилик бўлмаслигидир, “хушрўйлик эса, неъматлар асоратидир. Бир нақлда, хушрўйлик уларнинг юзларида, сурур эса қалбларида бўлиши айтилган.

«Ва сабр қилганлари учун уларни жаннат ва ипак билан мукофотлайди» (Инсон сураси, 12-оят).

Яъни тоат-ибодатларга ҳамда Аллоҳга осийлик бўладиган ишлардан сабр қилганлари учун улар жаннат билан ҳам, ипак билан ҳам мукофотлайди.

Жаннатлар асосан кийимлар эмас, балки егулик ва ичимликлар билан ҳам роҳатланиш ўрни бўлгани учун ипак ҳам (қўшиб) зикр қилинди. Яъни Аллоҳ таоло уларга жаннатни мукофот қилиб бериш билан бирга, ипак либосларни ҳам ваъда қилди.


("Таъвилот"дан дурдоналар)дан.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид