130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
AЛЛОҲ МЎМИНЛAРНИНГ ОРAСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛУР
imon.uz 2024-07-12 01:25:09 295Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ашоби ила ўтирган едилар. Шу пайт жаноб шундай кулдиларки, ҳато муборак тишлари кўринди. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўради:
– Ота-онам сизга фидо бўлсун, ей Aллоҳнинг Расули, сизни кулдирган нарса нимадир?
– Умматимдан икки киши Раббил-иззатнинг ҳузурида тиз чўкиб ўтиришди. Бири айтди: “Ей Раббим, бундан менинг ҳақимни олиб бер”.
Aллоҳ золимга айтди:”Биродаринг ҳақини бер!” У: “Ей Раббим, мен қандай қилиб берайин, ахир менда савоб амалдан ҳеч нарса қолмади-ку!” деди. Шунда Aллоҳ субҳонаҳу ва таоло сўрагувчига айтди: “Бу биродарингни нима қилурсан, унда савоблардан ҳеч нарса қолмабди?” У айтди: “Ундай бўлса, менинг гуноҳларимдан олсин!”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу сўзларни айтиб кўзларига ёш олдилар ва:
– Дарҳақиқат, ул кун улуғ кундур. У кунда инсонлар ўз гуноҳларини юклашга муҳтож бўлиб қолурлар, – сўнг яна сўзини давом еттирдилар, – Шунда Aллоҳ таоло даъвогарга айтур: “Бошингни кўтариб назар сол!” У бошини кўтаради ва: “Ей Раббим, кумушдан бўлган шаҳарларни ва олтиндан бўлган қасрларни кўрмоқдаман. Бу қайси пайғамбар, қайси сиддиқ ёки қайси шаҳидга тегишли?” дейди. Aллоҳ: “Бу ҳақини тўлайдиганга”, дер. Банда: “Бунга ким қодир бўлур?” деди. “Бунга сен қодир бўлурсан”, деди. “Нима билан?” деди. “Биродарингни афв қилиш ила”, деди. “Ундай бўлса уни афв қилдим!” дегай банда.
Ей инсонлар! Aллоҳга тақво қилинг, ораларингизни ислоҳ қилинг. Чунки Aллоҳ мўминлар орасини ислоҳ қилур!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.