130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Аллоҳдан розиман.
imon.uz 2024-09-10 03:13:44 221
Бани Абас қабиласидан Аллоҳ таоло
мол-давлатдан, ўғил-қизлардан хоҳлаганича берган бир бой кишининг туяси йўқолиб
қолди. У туяларини қидириб саҳрога чиқиб кетди.
Унинг оиласи қабиланинг
Роҳб деган сел ўтадиган жойида кенгчилик, тинчлик, ва омонликда яшар эди.
Улардан ҳеч бири мусибат етишлиги ҳақида ўйламаганди. Лекин Аллоҳ таоло уларга катта-катта
тошларни тупроқ каби тўзғитиб оққизган селни юборди. Туннинг охирида ҳаммалари
ухлаётганда устиларига келган сел уйларини қўпориб, ўзларига қўшиб молларини
ҳам оққизиб кетди. Ҳаммалари сув оқимида ҳалок бўлди. Изсиз йўқолди, тилларда
достонга айланди.
Уч
кундан бери туясини излаб юрган бой водийга қайтиб келди. Лекин ҳеч кимни топа
олмади, бирор овозни ҳам эшитмади. Тирик ҳам ўлик жусса ҳам кўринмасди. Ҳеч ким
йўқ, ҳамма ёқ теп-текис эди. Ё Аллоҳ! Бу қандай катта кулфат! Хотин ҳам йўқ, ўғил, қиз, туя, қўй, сигир,
дирҳам, динор, кийим-кечак ҳам йўқ. Хуллас ҳеч вақо қолмаган.
Албатта бу оғир
мусибат. Бундан ҳам ёмони кейин рўй
берди. Туяси ипидан ечилиб қочиб кетди. Уни орқасидан қувиб бориб, думидан
ушлаган эда. Туя юзига тепиб кўзларини кўр қилиб қўйди. Кўзларидан айрилганидан
ҳеч жойга бора олмасди. Бирор бир киши келиб қолармикин деб саҳрода бир ўзи
қичқира бошлади. Бир қанча вақтдан кейин унинг овозини бир аъробий эшитиб,
унинг олдига келди. Ва уни Дамашқ ҳалифаси Валид ибн Абдулмалик олдига олиб
бориб, унга бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Валид ибн Абдулмалик:
“Энди қай аҳволдасан?”,
деб сўради. Шунча мусибат устига кўзидан айрилганига ҳам қарамасдан:
“Аллоҳдан розиман”,
деб жавоб қилди.
Бу
ибратлангувчига ибрат, насиҳатлангувчига насиҳат, сўрагувчига далилдир!. Бу
фақатгина Аллоҳга иймони комил бўлган мусулмон айтадиган улуғ калимадир!.
Аллоҳнинг
тақдирига таслим бўлмаган, рози бўлмаган кимса агар қодир бўлса ер юзидан ўз
нафақасини қидирсин ёки осмонга нарвон қўйиб чиқсин. Лекин бу ишлари унинг
қайғусини ҳам кетказа олмайди, заррача фойда ҳам бермайди. (“Ла таҳзан”
китобидан таржима қилинди).