AРAЗ ҒАРАЗГА ЕТАКЛОВЧИ ФИТHАДИР

AРAЗ ҒАРАЗГА ЕТАКЛОВЧИ ФИТHАДИР

Mimon.uz 2025-10-28 12:51:20 10

Инсон бошқа махлуқотлардан ҳис-туйғулари, меҳр-муҳаббати раҳм-шафқати жумладан, нафрати билан ҳам ажралиб туради. Бизга ноҳақ муомала қилишганида, кимнингдир томонидан ҳурматсизлик бўлганида, ёки иззат нафсимиз топталганида  нафақат хафа бўламиз, балки шу одам билан ҳар қандай муносабатни ҳам тўхтатишни истаб қоламиз. Бу ҳолатни ҳар лаҳжада ҳар-хил атасак-да, булар ичида араз деган тушунча маълум ва машҳурроғидир. Инсон бирон-бир кишидан аразлаши оқибатида кўплаб ғаразли ва ёмон ишларни қилиши мумкин. Бу эса жамиятга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Айнан хафачилик ва аразлашиш оқибатида қанчадан-қанча ака-укалар, опа-сингиллар ва бошқа қариндош-уруғлар бир-бири билан алоқасини узишгани кишининг дилини хира қилади. Асл қадриятимиз ва маънавий қувватимиз бўлмиш динимиз аҳкомларида бу борада қуйидагича баён қилинган.




Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу бундай дейдилар: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, ака-ука тутиниб, Аллоҳнинг солиҳ бандалари бўлинг! Мусулмон инсон ўз (диндош) биродари билан уч кундан ортиқ аразлашмасин” [1].‏ дедилар.




Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. ”Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: ”Ҳар душанба, пайшанба кунлари жаннатнинг дарвозалари очилади ва Аллоҳ таолога ширк келтирган кишилардан бўлак ҳамманинг гуноҳи мағфират қилинади, лекин ораларида қаттиқ адовати бўлган икки киши ярашиб олмагунча гуноҳларни ўчиришни тўхтатиб туринглар, дейилади”, дедилар”[2].




Бир ҳафтада икки марта; душанба ва пайшанба кунлари бандаларнинг қилган амаллари Аллоҳ таолога кўрсатиб турилади. Ўшанда ўзаро адоват сақлаганларнинг гуноҳлари кечирилмас, улар ярашиб олгунларича ортга сурилар экан. Шунинг учун бандалар бир-бирлари билан адоват қилмасликлари лозим. Мабодо бандачилик билан бу номаъқул иш содир бўлса ҳам, тезда муросага ўтиш керак.


Динимиз ўгитларида уришиш, жанжал қилиш гуноҳ ҳисобланади. Жаҳлни жиловлай олмай адоватга киришиб, бир-бирига гина сақлаб аразлашишлари гуноҳ кетидан гуноҳдир. Шунда ҳам жаҳлидан тушиб ўзига келиши учун уч кун муҳлат берилган. Ўша муҳлатдан кейин ҳам аразлашиб юравериш мусулмон кишига ҳаромдир. Ўртадаги  гина-кудратни кетказиш учун кибрни енгиб, бош эгиб, қарши томонга биринчи салом берган инсон яхшиликка эришади. Қуйидаги ҳадиси шарифда бу ҳақида батафсилроқ сўз кетади.


ДАВОМИ..... кейинги мақолада

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид