130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Аёллар нега хиёнат қилади
imon.uz 2023-07-28 11:45:51 874Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Бани Исроил бўлмаганда гўшт айнимас эди. Агар Ҳавво бўлмаганда аёл эрига ҳеч хиёнат қилмас эди», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Бану Исроил ўзининг осийлиги туфайли қирқ йил дашту саҳрода саргардон бўлиб юрган. Ўша аснода улар Мусо алайҳиссаломдан «Дуо қил, Аллоҳ осмондан таом тушириб берсин», деб талаб қилишган. Шунда Аллоҳ таоло осмондан бедана туширган ҳамда уларга ҳар кунлик ризқлари берилишини ваъда қилган ва ҳеч ким овқатни сақламаслигини амр қилган. Аммо Бану Исроил одатдагидек, осийлик қилган ва гўштни эртанги кун учун ғамлаб қўйган. Шунда Аллоҳ таоло уларга иқоб ўлароқ гўштни айнийдиган қилиб қўйган. Бундан аввал гўштда айниш хусусияти бўлмаган. Ҳадисда ана шу ҳодисага ишора қилинмоқда.
Ҳавво онамиз Одам алайҳиссаломни ман қилинган дарахтдан ейишга қизиқтирганлар. Бу ҳадисда Ҳавво онамизнинг Одам алайҳиссаломни гуноҳга бошлаганлари у кишига нисбатан хиёнат деб баҳоланмоқда.
Аллоҳ таоло барчаларимизни офиятда қилсин!
Манба: Arabic.uz