130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

АЁЛЛАРГА ЭЗГУЛИКНИ ТАВСИЯ ҚИЛИНГЛАР
Mimon.uz 2025-06-28 09:16:20 8Икки белбоғ эгаси бўлмиш Асмо бинти Абу Бакр қашшоқлик ва маҳрумликка сабр қилишда эрнинг итоатига ҳарис бўлишда, эрнинг ризосини исташликда тирик мисол ва гўзал намунадир. Ҳаёт мўминлар учун гўзалдир. Охират тақводорлар учун севиклидир. Улар бахтиёрдирлар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни қанчалар яхши кўришинг ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Бундай муҳаббатнинг тасдиқи нима эканлигини биласанми? Бунинг тасдиқи Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсаларни қилиб, қайтарганларидан қайтишингдир. Туйғуларинг ҳақида ўйла, энг аввало муҳаббат туйғуларини Оллоҳ таоло томонга, сўнгра Оллоҳ таоло у сабабли залолатдан қутқарган инсон – Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам томонга юзлантир. Агар жаннатдаги маконинг олий бўлишини истасанг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини ёдга ол: “Киши Қиёмат куни яхши кўргани билан бирга бўлади”. Муҳаббатнинг белги ва кўринишларига эга бўлган инсон Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларини бажаради. Ахир у зотнинг буйруқларини бажармай, у зотнинг суннатига, ҳидоятига эргашмаган кимсани Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни севади деб қандай айтиш мумкин? Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини ўқ, ўрган. У зиботнинг буюк ахлоқлари, гўзал ҳадислари, саховати, Оллоҳдан қўрқишлари, дунёдан зоҳидлик билан ўтганлари ҳақида ўйла. Сенинг ахлоқинг у зотнинг ахлоқига ўхшаши учун ўз ахлоқингни ўзгартир. Нуҳ ва Лутнинг аёли эрларига хиёнат қилдилар, хор бўлдилар. Осиё ва Марям иймон келтирдилар, азиз бўлдилар.
"Энг бахтли аёл" китобидан.