БАҚАРА СУРАСИ БИЛАН КЕЧИРГАНЛАРИМ

БАҚАРА СУРАСИ БИЛАН КЕЧИРГАНЛАРИМ

imon.uz 2025-01-24 01:57:34 11

Ўнг тарафимда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Биқинимга заҳарли ханжар санчилгандай эди. Қаерга бормай, докторлар топиб олгани бир хил гап: “Бизнинг қўлимиздан келмайди”. Бешта касалхонага бордим. Бефойда.

  Чорасиз кетган уринишларимни кўрган илмли, солиҳ дўстларимдан бири мени “Бақара” сурасини ўқишга ундади. Яна ўқиш чоғида оғриётган жойимга қараб суф-суфлашимни ҳам айтишди. Чунки менга етган оғриқ шу соҳа мутахассислари айтишича сеҳр эди.

  Ҳаммасидан кейин уйимга қайтдим. Хушуъ билан “Бақара” сурасининг тиловатига киришдим. Оғриётган жойимга суф-суфлаб ҳам турдим. Секин секин тузала бошладим. Аллоҳнинг марҳамати билан касаллик кетиб, шифо кела бошлади. Менга бир неча ойлардан бери тинчлик бермаётган дардим аришни бошлади. Оғриқ қаттиқлигидан ухлолмасдим. Бирор илож, даво ёҳуд тўғри маслаҳат берадиган шифокор топилмасди.

  Кейин эса дард давоси, касаллик шифоси мана шу буюк Китобда эканини билдим. Хусуссан, “Бақара” сурасида. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “У (Бақара сураси)га сеҳр бардош беролмайди”.

  Сеҳр теккан дўстларим билан гаплашдим. Баъзи биродарларимни қўрқинч, ваҳима босганини, бошқаларини қайғу-алам чулғаганини гувоҳи бўлдим. Улар ҳам мана шу қадри улуғ сурани қироат қилишда бардавом бўлдилар. Тез орада Аллоҳ уларга комил шифо ато қилди.

  Сизга тавсиям шуки, бизларга дунёю охиратда ҳидоят, нур, шифо-руқия ва зафару-нажот бўлмиш азим Китобдан асло йироқлашманг.


"Ниҳоят, саодатни топдим! " китобидан. 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид