Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир.

Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир.

imon.uz 04-01-2025 130

? Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Байтил Мақдисни анбиёлар бино қилган ва ўша ерда умр кечирганлар. Унда набий сажда қилмаган ёки фаришта қоим бўлмаган бирон қарич ер йўқдир”, деди.
?Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки жаннат боғларидан бир боғга қарамоқчи бўлса, Байтил Мақдисга қарасин. Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир", дедилар. 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Албатта жаннат Байтил Мақдисни шавқ билан соғинади ва Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир. Фирдавс сурёнийда бўстон деганидир”, деди.

  Қуръони каримдаги: “Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун Ўзимиз баракали қилган ерга юбордик”, Анбиё сураси, 71 -оятидаги “баракали қилган ер”дан мурод, Байтил Мақдис еридир дейишган. 

  Шунингдек, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан Байтил Мақдис ерида бевосита сўзлашган, Довуд ва Сулаймон алайҳимуссаломлар Аллоҳ таолога Байтил Мақдис ерида тавба қилганлар, Сулаймон алайҳиссаломга мулкини Аллоҳ таоло Байтил Мақдисда қайтарган.

 Закариё алайҳиссаломга Яҳё алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақида Байтил Мақдисда хушхабар берган, Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга тоғларни ва қушларни Байтил Мақдисда бўйсундириб берган. 

 Барча пайғамбар алайҳимуссаломлар қурбонликларини Байтил Мақдисда келтирганлар ҳамда Яъжуж ва Маъжуж Байтил Мақдисдан бошқа бутун ер юзини эгаллайди, маҳв қилади”.

Абу Журайждан ривоят қилинади: “Бандаларининг яхшиларини Байтил Мақдис томон ҳайдамагунча Қиёмат қойим бўлмайди. Бас, Аллоҳ у ерни уларга яшаш маскани қилиб беради”, деди. 

 Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Фитналар зоҳир бўлганда омонлик Байтил Мақдис томонда бўлади. “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Байтил Мақдисга етиб боришга қодир бўлмасамчи?”, деди. У зот: “Унда ҳаракат қил ва динингни эҳтиёт қил”, бошқа лафзда: “ўзингдаги бор имконият билан урингин ва динингни сақла” дедилар.  

Ваҳб ибн Мунаббиҳдан ривоят қилинади: “Байтил Мақдис аҳли Аллоҳ таолонинг қўшниларидир. Аллоҳ таоло ўзининг қўшниларини азобламасликка ҳақлидир”, деди.

Мужириддин Ҳанбалий Алиймийнинг "Ал унсил жалийл би тарийхил Қудси вал халийл" асаридан.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид