Бир киши келиб Ҳасан Басрийдан дунё ҳақида сўради

Бир киши келиб Ҳасан Басрийдан дунё ҳақида сўради

imon.uz 2024-08-30 01:09:52 171

- Сиз дунё ҳақида сўраяпсизми?! Дунё билан охират мисоли машриқ ва мағриб кабидир. Қайси бирига яқинлашсангиз, иккинчисидан шунчалик узоқлашиб бораверасиз.


- Сиз менга, дунёни сифатлаб беринг, деяпсиз. Бу дунё ҳақида нима дейиш мумкин?! Дунёнинг аввали машаққат. Одам уни топиш учун ишлайди, охири ҳаммаси йўқ бўлиб кетади. Киши мол-дунё йўлида ўзини йўқ қилиб юборади. Мол-дунёни топиш қийин, лекин йўқотиш осон. Дунё ҳам шундай, биродар. Унинг боши машаққат, охири эса бир зумда йўқ бўлиб кетадиган озгина роҳатдан иборат, холос. Дунёнинг ҳалоли учун ҳисоб, хароми учун азоб тайин. Ким бойиб кетса, дунё билан фитналаниб қолади. Ким камбағал бўлса, ғамгин бўлиб юради. Ана шу дунёнинг нимасини сўрайсиз?!»


Ҳасан Басрий айтади:


- Ҳолимизга вой бўлсин! Биз ўзи нималар қилиб қўйдик? Биз динимизни оздириб, дунёмизни семиртириб юбордик. Дунё хулқлари билан хулқланиб қолдик, тўшакларимизу кийимларимизни янгилаб қўйдик. Кимдир чап томонига суянади. Кейин бировлар молидан ейди. Таоми бировга тажовуз қилиш билан келган бўлади. Унга бирон киши хизмат қилса, хизмат ҳақини бермайди. Ширинликни еб бўлганидан кейин, нордонини олиб келинглар, дейди, иссиғини еб бўлгач, совуғини келтиринглар, дейди, намидан кейин қуруғидан бўлсин, дейди. Тўйганидан унинг оғзидан бадбўй ҳидлар чиқиб кетади. Кейин (хизматкорига): «Эй бола, энди бу еганларимизни ҳазм қиладиган бирон нарса олиб келгин»,- дейди.


- Эй нодон, Аллоҳга қасамки, сенинг ошқозонингдаги нарса ҳазм бўлмайди. Ундан кўра муҳтож қўшнингни, оч-яланғоч етимларни ёки сенга қараб турган мискин-бечораларни едириб-ичирсанг бўлмайдими?! Аллоҳ буйруғини унутдингми? Боз устига сен кабилар ҳар ерда топилади».

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид