Дарахт у зотнинг олдиларига келиб, сўнг яна қайтиб кетди

Дарахт у зотнинг олдиларига келиб, сўнг яна қайтиб кетди

imon.uz 2025-01-10 01:44:54 3

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўсимликнаботот оламига тааллуқли мўъжизаларидан бири дарахтнинг у зотга итоат этишидир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Кунлардан бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка кофирлари томонидан бошлари ёрилиб, қонга беланганларидан маҳзун бўлиб ўтирганларида, Жаброил алайҳиссалом келиб: “Сизга нима бўлди?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар менга шу ишни қилдилар”, дедилар. Жаброил алайҳиссалом: “Сизга бир оят­аломат кўрсатилишини истайсизми?” деди. “Ҳа”, деб жавоб бердилар. Жаброил алайҳиссалом водий ортидаги дарахтга қараб: “Уни чақиринг”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чақирдилар ва дарахт у зотнинг олдиларига юриб келди. Жаброил алайҳиссалом: “Энди уни қайтиб кетишга амр қилинг”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қайтишни буюрдилар, у қайтиб кетди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Анча тинчландим”, дедилар».

"Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари" китобидан.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид