Даволанишга оид шаръий одоб ва ҳукмлар ҳақида маълумот:

Даволанишга оид шаръий одоб ва ҳукмлар ҳақида маълумот:

Mimon.uz 2025-10-31 12:18:34 4

•  Дардни ҳам шифони ҳам берувчи Аллоҳ таоло эканлигига эътиқод қилиш.
•  Ушбу дору дармонлар бир сабаб, деган эътиқодда бўлиш.
•  Касалнинг тузалишига сабаб бўлувчи табиб ва шифохоналарга бориш.
•  Киши нафсига хатарли бўлган касалликлардан даволаниш вожиб эканлигини билиш.
•  Касалликка таслим бўлмасдан, уни даволашга киришиш – бу Аллоҳ таолога таваккал қилишнинг зидди эмаслигини билиш.
•  Мусулмон киши ҳар бир ҳалол таомини тановул қилишда шифо тилаб “Бисмиллаҳ” ни айтиши.
•  Агар дардни даволаш учун ҳалол нарсалардан шифо топилмаса ва ҳаром нарса даво бўлиши аниқ бўлса, у билан даволанишга истисно тариқасида рухсат борлигини билиш.
•  Эркаклар учун ҳаром қилинган ипак, тилло ва кумушларни даво учун ишлатиш жоиз эканлигини билиш.
•  Эркаклар қичима дардига йўлиққанларида тиббий мақсадларда ипак кийим кийсалар жоизлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.
•  Фуқаҳолар эркак киши тилло ёки кумушдан тиш қўйдириши жоизлигига иттифоқ қилганлар. Агар бир нечта бўлса ҳам майли, деганлар. Шунингдек, тишга тилло ёки кумуш қоплаш ҳам мумкин деганлар.
•  Ҳар бир жамият ўзларига етарли даражада табобат илмини ўрганувчи шифокорларни етиштириши шарт. Акс ҳолда, у жамиятдаги кишиларнинг барчаси гуноҳкор бўлади.

Аллоҳ таоло юртимизга тинчлик, халқимизга офият, ризқу рўзимизга баракотлар ато этиб, икки дунёмизни обод айласин! Омин!


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид