130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
ДУНЁ АЁЛЛРИНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ КИМ?
imon.uz 10-12-2024 176Бир куни Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мана, Хадича қўлида бир идиш билан ҳузурингизга келяпти. Унда нонхуруш (ёки таом) ва ичимлик бор. У ҳузурингизга етиб келганида унга Робби азза ва жалладан ва мендан салом айтинг ва унга жаннатда лаълдан қилинган, ғавғо ҳам, қийинчилик ҳам бўлмайдиган уйнинг хушхабарини беринг», деди». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ ва Жаброил алайҳиссаломнинг саломларини суюкли ёрлари Хадича онамизга етказдилар. У зот ҳам саломларни улкан мамнуният ила қабул қилдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизнинг жаннатдаги мавқеини шундай таърифлайди: «Жаннат аёлларининг энг яхшилари Хадича, Фотима, Марям ва Осиёдир». Бу борадаги бошқа бир ҳадиснинг маъноси қуйидагича: «Дунёда ҳам, охиратда ҳам тўртта қадрли аёл бор. Имроннинг қизи Марям, Фиръавннинг хотини Осиё, Хувайлиднинг қизи Хадича ва Муҳаммаднинг қизи Фотима». Ҳазрати Алий розияллоху анху ҳам Пайғамбаримизнинг шундай деганларини айтади:
«(Замонасининг) энг яхши аёли Марям бинту Имрондир. (Замонасининг) энг яхши аёли Хадича бинту Хувайлиддир».
«Миллионер саҳобалар» китобидан