130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

ҒАНИМАТДАМЛАР
imon.uz 2025-03-13 11:55:35 7Аллоҳ таоло айтади: "Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз. Саноқли кунларда...", Бақара сураси, 183, 184-оятлар.
Йилнинг саноғи оз бўлган кунларида сизларга рўза тутиш фарз қилинди. (Яъни рўза фарз қилинган кунлар «саноқли кунлар»дир)
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Рамазон ойини васф қиларкан уни: "саноқли кунларда..." деб унинг кунлари камлиги ва бажариш осон эканига ишора қилган.
Ушбу кунларни жидди жаҳд ва савоб ҳосил қилмасдан беҳуда ўтказиб юборган киши мағбундир, алдангандир. Унинг зиёфатини (яъни вақтинчалик меҳмон бўлгани сабабли унга эҳтиромни) гўзал қилинг, Роббингиз ва ўзингизни ўртангизни яхшиланг. Дуо, зикр, истиғфорлар айтиш ва Қуръон тиловат қилиш, садақа бериш, ота-онага яхшилик қилиш, ҳақларни ўз эгаларига қайтариш, аҳли аёл ва фарзандларга меҳр кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш, силаи раҳм ва қўшниларга яхшилик қилиш каби хайрли ишларни кўпайтиринг.
Изоҳ: «...саноқли кунларда». Яъни, сизга фарз қилинган рўза йилнинг саноқли кунларида – ўн икки ойдан фақат бир ойдадир ҳамда сизнинг саломатлигингизга зиён келтирмайдиган, тоқатингизни тоқ қилмайдиган шаклда, узрли бўлсангиз, маъзур кўрилиб, енгиллик беришни кўзда тутилган ҳолатда буюрилгандир