ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ ОҚИБАТИ

ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ ОҚИБАТИ

imon.uz 2024-10-31 05:44:03 183

Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: 


«Бир куни бир кишининг таклифига кўра унинг уйига таом ейиш учун бордим. Эндигина бир луқма оғзимга солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас деган ҳис келди. Суриштиргандан кейин маълум бўлдики, ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша ҳаром луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетди. Мен унга тавба ва истиғфор қилдим. Лекин, шунга қарамай икки ойгача ўша ҳаром луқманинг зулмати сезилиб тураверди ва икки ойгача қайта-қайта фалон гуноҳни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол деган хаёл ва васваса бўлаверди. Гуноҳ талаби қалбда пайдо бўлаверди».

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

 «Аллоҳ таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бизга бу нарса сезилмайди».

«Ислахий хутбаат» китобидан.


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид